28 ноября 2018 г.

Бола тарбиясида педагогни ўрни ва педагогик маҳорат ҳақида


Президентимиз биз педагоглар олдига етук, баркамол, комил инсонларни тайёрлаб бериш билан бир қаторда, рақобатбардош ва халқимиз, юртимиз учун фидойи, юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаб бериш вазифаси қўйди. Юксак маънавият соҳиби бўлган комил инсон миллий ва умуминсоний қадриятларга қатъий риоя этади, иймон-эътиқодли, инсофу диёнатли, ориятли, виждонли бўлади. Ҳалол яшайди, ҳалол еб-ичади, меҳнат қилганида ўз манфаатидан давлат, жамият, миллат манфаатини юқори қўяди, хайр-саховатли, меҳр-муҳаббатли бўлади.

21 ноября 2018 г.

Ёшлар бандлигини таъминлаш ҳафталиги - амалий натижалар учун асос бўлди


Барча вилоятларда бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳам Ёшлар бандлигига кўмаклашиш хафталиги доирасида бўш иш ўринлари ярмаркалари, учрашув ва бизнес саёҳатлар ташкил этилмоқда.

3 октября 2018 г.

Ремко Рейдинг Қашқадарёда: Зойир Муродов қашқадарёлик бўлиши мумкин


Қарши шаҳрида жойлашган вилоят “Ёшлар маркази” мажлислар залида Голландиядаги Амерсфорт концентрацион лагерининг 101 нафар ўзбек ҳарбий асирлари хотирасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда тадқиқотчи ва ёзувчи Ремко Рейдинг бошчилигидаги Нидерландия делегацияси аъзолари, нуронийлар, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

18 сентября 2018 г.

Қашқадарёда илк ёшлар меҳнат гузари фойдаланишга топширилди


Юртимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами арафасида Косон тумани “Гулбоғ” МФЙда “Ёшлар меҳнат гузари” ва “Ёш тадбиркорлар” коворкинг марказининг фойдаланишга топширилиши ҳудуд аҳлига муносиб туҳфа бўлди.

10 августа 2018 г.

Қашқадарёлик ёш китобхонлар ўз билимларини саҳнада намоён этишди


Қашқадарё вилоятида Президентимизнинг 2018 йил 12 май куни “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган “Ёш китобхон” танловининг маҳаллий (туман, шаҳар) босқичлари ўз якунига етди.

3 августа 2018 г.

“Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури доирасида Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган ўрганиш тафсилотлари


Вилоятда 738 та МФЙлар мавжуд бўлиб, дастур доирасида 738 та ишчи гуруҳлар шакллантирилган. Ишчи гуруҳлар томонидан 453 664 та хонадонларга кирилиб, 735 248 нафар (жами ёшлар 1 027 733) ёшлар билан суҳбатлашилиб, уларнинг муаммолари ёзма анкета тўлдириш орқали ўрганилди.

28 июля 2018 г.

МУБОРАКЛИК ЁШЛАР УЧУН 1,5 ГЕКТАР ЕР АЖРАТИЛДИ


Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури доирасида “Ёшлар меҳнат гузари” қурилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

25 июля 2018 г.

Яна бир ёш тадбиркор “Ёшлар меҳнат гузари”ни бунёд этиш ишларини бошлаб юборди


Қарши туманилик ёш тадбиркор Алишер Ҳаитов “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури доирасида ўзи яшайдиган Қовчин қишлоғида “Ёшлар меҳнат гузари”ни қуришни бошлаб юборди.

24 июля 2018 г.

“Yozni “Kamalak” bilan” loyihasi bolajonlarga quvonch ulashishda davom etmoqda


Qashqadaryo viloyatida ham bolajonlarning yozgi ta’til mavsumlarini mazmunli tashkil etish maqsadida O‘zbekiston yoshlar ittifoqi viloyat Kengashi qoshidagi “Kamalak” bolalar tashkiloti tomonidan barcha bolalarni sog‘lomlashtirish oromgohlarida “Yozni “Kamalak” bilan” loyihasi tashkil etib kelinmoqda.

23 июля 2018 г.

“Ёшлар меҳнат гузари” - ёшлар келажагини белгилаб берадиган манзилгоҳлардан бири бўлади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан 1 июлдан республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳамЁшлар - келажагимиз” Давлат дастури ижроси жадаллик билан амалга оширилмоқда.

21 июля 2018 г.

Азиз ёшлар! Сизда муаммо ва таклифлар борми? Жойлардаги штабларга мурожаат қилинг.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури тўғрисидаги Фармони асосида жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга, шунингдек, шу асосда ёшлар бандлигини таъминлашга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни негизини топишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Қашқадарёда Давлат дастури доирасида ёшлар бандлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17 июль куни Деҳқонобод туманида “Ёшлар – келажагимиз” шиори остида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

“Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури ҳақида


Ҳозирги кунда интеллектуал жиҳатдан етук ва ижодий салоҳиятли ҳамда замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган ёшларни намоён қилиш борасида ижобий ишлар амалга оширилди. Бунинг яққол мисоли сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “ “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги фармонини келтиришимиз мумкин. Ушбу Фармонда жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга, шунингдек, шу асосда ёшлар бандлигини таъминлашга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ҳанузгача сақланиб қолганлиги танқид остига олинган.

18 июня 2018 г.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан 30-июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар-Ўзбекистон келажаги!” шиори остида “Ўқ отиш” спорт мусобақаси ташкил этилди.

7 июня 2018 г.

Ҳарбий соҳада фаолият олиб бораётган етакчилар беллашуви


30 июнь – “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси спортнинг сузиш тури бўйича “Ёшлар кубоги” спорт мусобақаси ташкил этилди.

12 апреля 2018 г.

Qashqadaryo Yetakchilar Kengashi aprel oyida ham faollikni to'xtatmaydi

O'zbekiston yoshlar ittifoqi Qashqadaryo viloyat Yetakchilar Kengashi tomonidan aprel - "O'rta maxsus ta'lim muassasalari boshlang'ich tashkilot yetakchilari va Yetakchilar Kengashi a'zolarining tengdoshlari bilan ishlash samaradorligini oshirish oyligi" doirasida joriy yilning 10-aprel kuni viloyatning tuman(shahar) Yetakchilar Kengashi uchun o'quv-seminar o'tkazildi.

11 апреля 2018 г.

Sevinch Tog’ayeva e’tibor va e’tirofdan mamnun

Bolalar o'rtasida ekologik madaniyat, tabiatga ehtiyotkorona munosabatni shaklantirish maqsadida joriy yilning 26-fevralidan 26-mart kuniga qadar Respublika miqyosida o'tkazilgan "Tabiatni birga asraylik!" loyihasi doirasida "Ona tabiat menga ilhom beradi" nomli fotosuratlar tanlovi tashkil etilgan edi.

Dilfuzani taqdir achchiq chig'irig'iga aylantirganda, biz qayerda edik? Bu voqea siz-u bizga saboq bo'lsin.

O’zbekiston yoshlar ittifoqi Qashqadaryo viloyat va Yakkabog’ tuman Kengashining sa’y-harakatlari bilan Dilfuza sog’lom hayotga qaytdi.
Dilfuza Buxorova 2002-yil 6-sentabr kuni Qashqadaryo viloyati Yakkabog‘ tumanida tug‘ilgan Dilfuza 3 yoshida onasidan ayrilib, momosining bag‘rida o‘sdi, ulg‘aydi. Hayotning achchiq-chuchuklari 2010-yilda mehribon momosining vafotidan so‘ng boshlandi. Bu orada otasiga ikkinchi xotin bo‘lib tushgan ayol Dilfuzani o‘z qizidek ko‘ra olmadi. Bir so‘z bilan aytganda, “yetimni boshini silash”ni, uning savobi ikki dunyoga yetishini unutdi.

10 апреля 2018 г.

Fidokorona mehnat Luizaga omad olib keldi. Endi u ham rahbar!

1986-yilda Qashqadaryo viloyati Koson tumanida tug’ilgan Luiza Boboyeva salohiyatli, kamtar, eng muhimi, jonkuyar, vijdonli xodimi sifatida jamoada va boshlang’ich tashkilot yetakchilari orasida alohida o‘ringa ega.

23 марта 2018 г.

28 февраля 2018 г.

Қашқадарёда ёшлар жиноятчилигининг камайишига қандай эришилмоқда?

3 январь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси бошчилигида ўтказилган йиғилишда Ёшлар иттифоқининг мамлакат ёшларига мурожаатномаси қабул қилинди. Унда ёшлар муаммоларига ҳамда иттифоқнинг янги йилдаги устувор вазифаларига урғу берилди. Жумладан, 2018 йилда асосий эътибор ёшлар жиноятчилигига қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ишларини самарали ташкил этишга қаратилиши таъкидланди.

22 февраля 2018 г.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 22 февраль куни Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё вилоят филиали мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2017 йил июль-декабрь ойларида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги режаларига бағишланган навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

14 февраля 2018 г.

Хорижий тилларни ўрганиш – замон талаби!

Ҳаётда билим бериш энг эзгу вазифалардан биридир. Бу эзгу шарафли ишни ўз зиммасига олган инсон албатта устоз деган номга сазовор бўлади. Мустақиллик йилларига келиб юртимизда хорижий тилларни ўрганишга эътибор кучайди. Ҳозирда айрим ёшларимиз хорижий тилларни нима мақсадда ўрганишлари шарт эканини  бироз англамайроқ туришибди, чамамда. Яъни, қайси бирлари бизнес қилиш, ўрганмоқчи бўлган хорижий тилида сўзлашадиган давлатлардаги ишбилармонлар билан мулоқот қилишни мақсад қилган бўлса, айримлари шунчаки тенгдошларидан устун бўлиш учун ўрганишни мақсад қилишган.

12 февраля 2018 г.

"Rais va Sardorlar" uchrashuvi natijasi: Sardorlardan o'nlab istiqbolli loyihalar taqdim etildi.

O'zbekiston yoshlar ittifoqi Qashqadaryo viloyat Kengashi raisi Shomurod Sattorov Yetakchilar Kengashi, "Ittifoq" va "Kamalak" sardorlari bilan uchrashuv o'tkazdi.

Ёшлар етакчиси корхона ходимларини саёҳатга олиб чиқди

Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Ёшлар етакчиси Равшан Ташматов ташаббуси билан корхонанинг 45 нафар ишчи-ходимлари Самарқанд ва Қарши шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилишди.

6 февраля 2018 г.

Ilk bor jazoni ijro etish muassasasida Yoshlar yetakchisi ish boshladi

Avval xabar berganimizdek, O‘zbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi, O‘zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya va Milliy xavfsizlik xizmati hamda Davlat bojxona qo‘mitasi bilan Qo‘shma Qaror imzolagan edi.

“Суд, ҳуқуқ ва ёшлар”: Қашқадарёда яна бир меморандум имзоланди

Қашқадарё вилоят “Ёшлар” маркази фаоллар залида Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси ва ёшлар иштирокида “Суд, ҳуқуқ ва ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

5 февраля 2018 г.

Nishondor sardorlar va'dasi: Vatanga muhabbatni amalda isbotlaymiz!

Qarshi shahrida Birinchi Prezidentimiz I.A.Karimov tavalludining 80 yilligi munosabati bilan qad rostlagan haykallari yonida “Ittifoq” va “Kamalak” Sardorlar kengashiga sardorlik nishonlarini topshirish marosimi bo‘lib o‘tdi.

Шоҳруҳ Фахриддинов: Ватан олдидаги масъулиятим янада ошди

Олий таълим муассасалари талабалари учун таъсис этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси ғолиблари номлари маълум қилинди. Улар орасида вилоятимиз вакиллари ҳам бор.

3 февраля 2018 г.

Barakalla! Bir oilaning baxti uchun oxirigacha kurash olib borildi

Boquvchisi yo’q, ishsiz, 2 nafar voyaga yetmagan  farzandi  bilan ta’mirtalab uyda yashab kelayotgan Qalqonova Maysara opani ahvolini o’rgangan Yakkabog’ tuman Kengashi "Kamalak" bolalar tashkiloti raisi U.Islomova tun-u kun amaliy yechib topish maqsadida bir qarasangiz “bo’sh ish o’rni bor”, degan tashkilot darvozasida, bir qarasangiz mahallada, bir qarasangiz tuman hokimligi eshigida sarson bo’ldi.

O‘zLiDeP viloyat Kengashida Yoshlar yetakchisi ish boshladi!

O‘zLiDeP Qashqadaryo viloyat Kengashi majlislar zalida Yoshlar ittifoqining boshlang‘ich tashkilotini tuzish bo‘yicha ta'sis yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.

Nilufar Nazarova: Minbarga chiqib, chiroyli rasmga tushish uchun keldim(mi?)

Muborak va Chiroqchi tumanlarida ham Yoshlar yetakchilari bilan ochiq muloqotlar xuddi Kasbi, G'uzor va Qamashi tumanlarida bo'lgani kabi tanqidiy ruhda o'tdi.

2 февраля 2018 г.

Ulug'bek Sultonov: Fidoyilikni davlat ham e’tirof etadi

Kasbi tumanida ham Yoshlar yetakchilari bilan ochiq muloqot xuddi G'uzor va Qamashi tumanlarida bo'lgani kabi tanqidiy ruhda o'tdi.

Viloyat “Kamalak” sardori nega maktab direktori xonasigacha kirib bordi?

Avval xabar berganimizdek, joriy yilning 31-yanvar va 1-fevral kunlari Qashqadaryo viloyatida "Boshlang‘ich tashkilot yetakchilari bilan ochiq muloqot o‘tkazish kuni" yuqori saviyada tashkil etildi.

Rais o’rinbosari: Har bir xodim o’zi tahsil olgan ta’lim muassasasini namunali xolatga keltiradi

Avval xabar berganimizdek, viloyat Kengashi raisining rasmiy topshirigiga asosan, joriy yilning 31-yanvar va 1-fevral kunlari Qashqadaryo viloyatida "Boshlangich tashkilot yetakchilari bilan ochiq muloqot otkazish kuni" yuqori saviyada tashkil etildi.

26 января 2018 г.

Қашқадарёлик “Жасорат” клуби аъзолари жасоратга шай!

Вилоят “Ёшлар” марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган “Жасорат” клубининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ислом Каримов - ўзбек давлатининг асосчиси

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йилигига бағишлаб “Ислом Каримов - ўзбек давлатининг асосчиси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

25 января 2018 г.

Она еримизнинг унумдор тупроқларидан самарали фойдаланайлик!

Қарши давлат университети фаоллар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамкорлигида “Томорқа – қўшимча даромад манбаи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

24 января 2018 г.

ИСЛОМ КАРИМОВ – ИСТИҚЛОЛ МЕЪМОРИ

Қарши шаҳрида жойлашган “Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Ислом Каримов – истиқлол меъмори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

21 января 2018 г.

Асосий масала - ўқувчиларнинг таълим-тарбиясидир!

Нишон маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “бешлик” ва бошланғич ташкилот етакчилари иштирокида йиғилиш ташкил этилди ва етакчиларнинг фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Шаҳрисабзда сайёҳлар хавфсизлиги тўлиқ таъминланади

Қашқадарё вилоятининг қадимий ва навқирон Шаҳрисабз шаҳридаги “Коба мақом маркази”да “Қашқадарё вилоятида хавфсиз туризм ва туризм маданияти” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

16 января 2018 г.

Қашқадарёда “бешлик” иштирокида кенгайтирилган йиғилиш якунига етди. Натижалар қандай?

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан жорий йилнинг 17-21 январь кунлари “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва жонлантириш сафарбарлиги” эълон қилинган эди.

15 января 2018 г.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида Ёшлар етакчиси иш бошлади

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан Қўшма Қарор имзолаган эди.

13 января 2018 г.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг байрам табриги

Қадрли Ватан ҳимоячилари!
Сиз борсизки, кунларимиз фаровон, тунларимиз осуда. Сиз Ватанимиз сарҳадларида бедорлигингиз учун бешикдаги фарзандларимиз осуда ухлашади. Ҳар куни эрталаб ишонч билан фарзандларимизни боғчаю мактабга кузатамиз, ишга келамиз ва яхши кайфият, хурсандчилик билан уйга қайтамиз. Шаҳару қишлоқларимизда, маҳалламизда бир ёки бир неча тўю томоша, байрам тантанаси, шоду-хуррамлик. Энг узоқ, чекка қишлоқдаги хонадон, оила ҳам ўз уйида хотиржам.  

11 января 2018 г.

Қашқадарёда миллий ҳунармандчилик кўргазмаси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 13-14 январь кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Қарши шаҳрида жойлашган “АТЛАС” савдо мажмуасида вилоятдаги ёш ҳунармандларнинг савдо кўргазмаси бўлиб ўтади.