21 ноября 2018 г.

Ёшлар бандлигини таъминлаш ҳафталиги - амалий натижалар учун асос бўлди


Барча вилоятларда бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳам Ёшлар бандлигига кўмаклашиш хафталиги доирасида бўш иш ўринлари ярмаркалари, учрашув ва бизнес саёҳатлар ташкил этилмоқда.

Бундан асосий мақсад – ёшлар, айниқса, доимий иш билан банд бўлмаган ёшлар, хорижий давлатлардан ишлаб қайтган меҳнат мигрантлари, олий таълим муассасалари битирувчилари ва ҳарбий хизматдан қайтган ёшларимиз бандлигини таъминлаш, уларни доимий касб-ҳунарга йўналтириш ва турмуш шароитларини янада яхшилашдан иборатдир.
Вилоятнинг туман ва шаҳарларида ташкил этилаётган меҳнат ярмаркалари давомида нуфузли тадбиркорлар билан учрашувлар ва бизнес саёҳатлар уюштириш ҳам бежиз эмас, албатта.
- Ҳафталик давомида фақат ва фақат ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалий натижалар учун ишлаймиз, - дейди Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши бўлим мудири Музаффар Аҳмедов. – Ва бу анъанани доимий равишда сақлаб қоламиз. Бу борада ҳамкор ташкилотларнинг ҳам ўрни катта аҳамиятга эга.
Биз ҳам 19-24 ноябрь кунлари давомида ташкил этилаётган ҳафталикдан амалий натижаларни кутиб қоламиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий