26 января 2018 г.

Қашқадарёлик “Жасорат” клуби аъзолари жасоратга шай!

Вилоят “Ёшлар” марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган “Жасорат” клубининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ислом Каримов - ўзбек давлатининг асосчиси

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йилигига бағишлаб “Ислом Каримов - ўзбек давлатининг асосчиси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

25 января 2018 г.

Она еримизнинг унумдор тупроқларидан самарали фойдаланайлик!

Қарши давлат университети фаоллар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамкорлигида “Томорқа – қўшимча даромад манбаи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

24 января 2018 г.

ИСЛОМ КАРИМОВ – ИСТИҚЛОЛ МЕЪМОРИ

Қарши шаҳрида жойлашган “Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Ислом Каримов – истиқлол меъмори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

21 января 2018 г.

Асосий масала - ўқувчиларнинг таълим-тарбиясидир!

Нишон маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “бешлик” ва бошланғич ташкилот етакчилари иштирокида йиғилиш ташкил этилди ва етакчиларнинг фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Шаҳрисабзда сайёҳлар хавфсизлиги тўлиқ таъминланади

Қашқадарё вилоятининг қадимий ва навқирон Шаҳрисабз шаҳридаги “Коба мақом маркази”да “Қашқадарё вилоятида хавфсиз туризм ва туризм маданияти” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

16 января 2018 г.

Қашқадарёда “бешлик” иштирокида кенгайтирилган йиғилиш якунига етди. Натижалар қандай?

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан жорий йилнинг 17-21 январь кунлари “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва жонлантириш сафарбарлиги” эълон қилинган эди.

15 января 2018 г.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида Ёшлар етакчиси иш бошлади

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан Қўшма Қарор имзолаган эди.

13 января 2018 г.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг байрам табриги

Қадрли Ватан ҳимоячилари!
Сиз борсизки, кунларимиз фаровон, тунларимиз осуда. Сиз Ватанимиз сарҳадларида бедорлигингиз учун бешикдаги фарзандларимиз осуда ухлашади. Ҳар куни эрталаб ишонч билан фарзандларимизни боғчаю мактабга кузатамиз, ишга келамиз ва яхши кайфият, хурсандчилик билан уйга қайтамиз. Шаҳару қишлоқларимизда, маҳалламизда бир ёки бир неча тўю томоша, байрам тантанаси, шоду-хуррамлик. Энг узоқ, чекка қишлоқдаги хонадон, оила ҳам ўз уйида хотиржам.  

11 января 2018 г.

Қашқадарёда миллий ҳунармандчилик кўргазмаси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 13-14 январь кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Қарши шаҳрида жойлашган “АТЛАС” савдо мажмуасида вилоятдаги ёш ҳунармандларнинг савдо кўргазмаси бўлиб ўтади.

10 января 2018 г.

#doppikiyamiz акциясида қашқадарёлик ёшлар фаол

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида #doppikiyamiz акциясини эшитган вилоят Сардорлар ва Етакчилар Кенгаши фаоллари миллий бош кийим билан суратга тушиб, флешмобга ўзгача кайфият бағишламоқда.

Омонмисан, аскар дўстим?

Қашқадарёда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ўртасида “Менинг дўстим – Ватан ҳимоячиси!” шиори остида видеомулоқот ташкил этилди.

9 января 2018 г.

Қашқадарё: Ёшлар иттифоқи ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. Имзоланган меморандумга биноан, Қашқадарё вилоятидаги мавжуд ҳарбий қисмларда Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади.

Қашқадарё вилояти Ёшлар етакчиси: Вилоятимизни ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантирайлик!

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов вилоятни ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида вилоят ёшларига мурожаат йўллади.

8 января 2018 г.

Қашқадарё ёшлари музей шаҳар – Самарқандда!

Qarshi shahar Kengashi raisi D.Allayev bir guruh o'quvchi-yoshlar bilan Samarqand sayohatida.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ўқувчи-ёшларни таътил вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда аждодларимизга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида қадимдан ер юзининг сайқали дея эътироф этиб келинган Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат уюштиришди. 

7 января 2018 г.

Жиноий жавобгарликдан озод этилган юртдошимиз иссиқхона ташкил этди

Қашқадарёлик Бекзод ака (исми ўзгартирилган) ҳам ана шундай диний оқим аъзоси бўлиб қолганини ўзи ҳам билмай қолди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Террорчи гуруҳлар таркибига адашиб  кириб қолган Ўзбекистон фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида”ги Фармонига кўра, жавобгарликдан озод этилган юртдошимиз ўз оиласи, ота-онаси бағрига қайтди.

6 января 2018 г.

Қашқадарёда ҳарбий қисмлар ўртасида “Тафаккур” интеллектуал ўйини ташкил этилди

Сир эмаски, бугунги кунда армияда хизмат қилиш, аскар бўлиб юртга қўрғон бўлиш ҳар бир эр йигитнинг орзусига айланиб улгурди. Ватанни севиш, уни улуғлаш, сарҳадларини дахл­сиз сақлаш, шаъну шарафини юксалтириш ҳар бир фарзанднинг муҳим бурчи ҳисобланади.

5 января 2018 г.

Қашқадарёда ёшлар мурожаатлари ижроси қай аҳволда?

Ушбу саволга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши Фуқаро мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири Нодир Жўмаев жавоб берди.