![]() |
| Qarshi shahar Kengashi raisi D.Allayev bir guruh o'quvchi-yoshlar bilan Samarqand sayohatida. |
Ўзбекистон ёшлар
иттифоқи Қарши шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ўқувчи-ёшларни таътил вақтларини
мазмунли ўтказиш ҳамда аждодларимизга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида қадимдан
ер юзининг сайқали дея эътироф этиб келинган Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат
уюштиришди.
Самарқанд қадимдан
ўзининг бетакрор гўзаллиги, ажойиб обу ҳавоси, ширин суви ва мазали
нонлари билан дунёга машҳур шаҳар бўлган. Айниқса, соҳибқирон Амир Темур
даврида Самарқанд гуллаб яшнаган, савдо-сотиқ марказига айланган ва энг юксак
камолотга етган. Дунёнинг кўплаб малакатларидан савдогарлар ва сайёҳлар бу
шаҳарни бир маротаба кўришни орзу қилишган.
Орадан қанча асрлар
ўтса ҳамки Самарқанд ҳали хануз одамларни ўзига оҳанграбодек жалб қилиб келмоқда.
Мустақиллик шарофати билан ўзбек халқининг
миллий қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналари тикланди. ЮНЕСКОнинг қарорига
асосан Самарқанд музей шаҳар деб эълон қилинди.
Дастлаб ёшлар саёҳатни
зиёрат билан бошлашди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом
Каримов ўқиган мактаб, улар туғилиб ўсган хонадон, улар дафн этилган макон ва
Регистон майдони ёнида қад ростлаган юртбошимиз ҳайкалига ташриф буюришди.
Кейинчалик, “Шоҳи Зинда”, “Хожа
Дониёр мақбараси”, “Амир Темур ва темурийлар мақбараси”, “Биби хоним мақбараси”,
шаҳар марказида ўзгача тароват бахш этиб турган “Регистон” майдонини томоша
қилдилар.
Қишки таътил кунларида
ўқувчилар учун муносиб туҳфа бўлган ушбу саёҳат давомида ўғил-қизлар қадимий ва
навқирон Самарқанд ҳақида кўплаб маълумотлар билан танишди.
Аҳрор
Содиқов.





Комментариев нет:
Отправить комментарий