Сир эмаски, бугунги кунда
армияда хизмат қилиш, аскар бўлиб юртга қўрғон бўлиш ҳар бир эр йигитнинг
орзусига айланиб улгурди. Ватанни севиш, уни улуғлаш, сарҳадларини дахлсиз
сақлаш, шаъну шарафини юксалтириш ҳар бир фарзанднинг муҳим бурчи ҳисобланади.
Жорий йилнинг 5 январь
куни вилоят “Ёшлар” марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят
Кенгаши ва Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда
Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллиги ва 14 январь – Ватан
ҳимоячилари куни муносабати билан “Тафаккур” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Интеллектуал
ўйинда 15473-сонли ҳарбий қисм “Тафаккур”, 08579-сонли ҳарбий қисм “Ҳимоячи”,
86729-сонли ҳарбий қисм “Аълоқачилар”, 10329-сонли ҳарбий қисм “Саъмо
лочинлари”, 7533-сонли ҳарбий қисм “Ўзбегим” ва 9205-сонли ҳарбий қисмнинг
“Чегарачилар” жамоалари иштирок етишди.
Ўйин давомида “Ўзбекнаво”
эстрада бирлашмаси ёш хонандалари томонидан концерт дастурлари тақдим этилди,
шу билан бирга 150 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиларга байрам табрикномалари
тарқатилди.
Якуниий натижаларга кўра,
1-ўринга 15473-сонли ҳарбий қисм, 2-ўринга
9205-сонли ҳарбий қисм ва 3-ўринга 10329-сонли ҳарбий қисм жамоалари лойиқ
деб топилди ҳамда вилоят Кенгашининг ташаккурнома ва эсталик совғалари тақдим
этилди.
Аҳрор Содиқов.




Комментариев нет:
Отправить комментарий