Қарши давлат университети
фаоллар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ва Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамкорлигида “Томорқа – қўшимча даромад манбаи”
мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда вилоят ташкилотлари соҳада катта
муваффақиятларга эришган тажрибали томорқачи ва фермерлар, 200 нафар ёш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Давра сухбатини ташкил этишдан асосий
мақсад – Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган
тантанали маросимдаги нутқи ҳамда 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга қилган
Мурожатномасида аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, томорқа эгаларини ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли томорқаларида
цитрус мевалар етиштиришга мўлжалланган ихчам иссиқхоналар барпо қилиш, ёнғоқ,
унаби ва бошқа кўчатлар етиштиришни ташкил этиш ҳамда соҳада замонавий илм-фан
ютуқларидан самарали фойдаланиш бўйича устувор вазифалар ижросини
таъминлаш, ёш фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгаларида ердан фойдаланиш бўйича замонавий дунёқарашни
шакллантиришдан иборатдир.
- Юртбошимизнинг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ
хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонини эшитиб, барча юртдошларимиз қатори
қувондим, - дейди ғузорлик ёш фермер Зиёбек Мамашаев. - Мен ҳам яратиб берилган
шарт-шароитлардан фойдаланган ҳолда фаолиятимни янада кенгайтирмоқчиман.
Тадбир давомида
томорқа эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли томорқаларида цитрус мевалар етиштиришга
мўлжалланган ихчам иссиқхоналар барпо қилиш, ёнғоқ, унаби ва бошқа кўчатлар
етиштиришни ташкил этиш ҳамда соҳада замонавий илм-фан ютуқларидан самарали
фойдаланиш бўйича қилинадиган ишлар мухокама қилинди, зарур тавсиялар берилди.
- Ушбу давра суҳбати тажрибали
фермер, деҳқонлар, олимларни кенг жалб қилган ҳолда қишлоқ хўжалигига қизиққан
ёшлар ва ёш фермерлар учун томорқа хўжаликларини ривожлантириш, бу орқали
турмуш даражасини янада яхшилашга, қўшимча даромад манбаларига эга
бўлишга, озиқ-овқат мўл-кўлчилигига эришишга, оилаларнинг моддий таъминотини
яхшилашга ва энг муҳими ёшлар бандлигини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз, -
дейди Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши вилоят бўлими раиси Латиф Расулов.
Давра суҳбати якунида билдирилган
таклиф ва муаммолага ечим топиш юзасидан “Йўл харитаси” тузилиши белгилаб
олинди.
Аҳрор Содиқов.
Комментариев нет:
Отправить комментарий