25 ноября 2017 г.

ISLOM KARIMOV O’ZBEK XALQINING BUYUK YO‘LBOSHCHI

Dunyoga kelgan har bir inson o’z tole bilan tug’ilib,
bu uning taqdirida aks etadi.
Ammo o’z taqdiri – xalq taqdirida
iz qoldirgan insonlar sanoqlidir.
SUQROT.

Қашқадарё: Ёшлар иттифоқи ўқувчи-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов Қарши шаҳрида жойлашган касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган ўқувчи-ёшларнинг яшаш шароитлари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун яратилган имкониятлар ҳамда дарс жараёнларининг бориши  билан танишди.

24 ноября 2017 г.

Қашқадарё: Ҳар бир ёшнинг тақдири – Ватан тақдири билан чамбарчасдир!

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов ҳисобдан чиқарилган вояга етмаганларнинг хонадонида бўлиб, улар билан якка тартибда мулоқот ўтказди.

23 ноября 2017 г.

Багдан онаси бағрига қайтишни хохлайди

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Қарши шаҳридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов, Иттифоқнинг вилоят Кенгаши Ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўлими мудири Маҳлиё Шукуровалар ушбу марказда тарбияланаётган вояга етмаганлар билан якка тартибда суҳбатлар олиб боришди.

22 ноября 2017 г.

Нафосат-2017: Рақобат ва тарғибот чорлови

Қарши давлат университетида илк бор “Нафосат-2017” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Ушбу танлов хотин-қизларимизнинг  кийиниш услуби, улар ўртасида миллий ва  замонавий руҳдаги, менталитетимизга москийимлар андазасини тарғиб қилиши билан аҳамиятлидир.

21 ноября 2017 г.

Қашқадарё: Ёшлар етакчиси 30 ёшгача бўлган маҳкумлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тасарруфидаги УЯ-64/49-сонли муассасада хўжалик ишларини бажариш учун қолдирилган 30 ёшгача бўлган маҳкумлар билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси очиқ мулоқот ўтказди.

20 ноября 2017 г.

Қашқадарёда зиёрат туризми ривожланмоқда

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан  ёшлар орасида ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Аждодлар мероси - ёшлар нигоҳида!” лойиҳаси ташкил этилмоқда.

Конституция – обод ва фаравон ҳаётимизнинг ҳуқуқий кафолати

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-мамлакат тараққиёти ва жамият фаравонлигининг ҳуқуқий кафолати” шиори остида ўтказилаётган тарғибот ойлиги доирасида 3-сонли ҳарбий шаҳарчада ҳарбий хизматчилар иштирокида “Конституция – обод ва фаравон ҳаётимизнинг ҳуқуқий кафолати” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

15 ноября 2017 г.

Қўрқув фитнаси

Бугун “терроризм” термини билан боғлиқ ҳодисалар бутун дунёни ўзига қаратиб қўйди. Аслида, террор маълум бир мафкуравий, диний ва миллий мақсадларга эришиш учун бир восита бўлиб, зўравонлик орқали жамиятда қўрқув уйғотишдир. Тарихдан маълумки, бу усул душманни руҳини синдиришни энг қулай ва арзон йўли бўлган. Қатағон ва бошқа қўрқув воситалари ёрдамида қарам жамиятдаги руҳий қаршиликлар бостирилиб турилган. Кичик гуруҳлар, уюшган жиноий тўдалардан тортиб, ўнг-сўл партиялар-у, йирик давлатларгача бу усулдан фойдаланган. Терроризм оммавий равишда қўлланилган, зарар кўрадиган аҳоли сараланмаган. Мақсад ягона – маълум бир мафкура, дин, сиёсий гуруҳ ё шахсни сиёсий таъсирини орттириш бўлган.