Қарши давлат университетида илк бор
“Нафосат-2017” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Ушбу танлов хотин-қизларимизнинг кийиниш услуби, улар ўртасида
миллий ва замонавий
руҳдаги, менталитетимизга москийимлар андазасини тарғиб
қилиши билан аҳамиятлидир.
Унда
воҳамизда самарали фаолият юритаётган 30 нафардан ортиқ дизайнерлар қатнашди.
Иштирокчилар 4 та асосий йўналиш - “Ишбилармон ва етакчи
аёл”, “Талаба қиз”, “Ижодкор аёл” тимсоллари ҳамда “Эркин мавзу” номинациялари
бўйича баҳслашди. Улар аввалдан тайёрлаб келган ўз ижод намуналари, эскизларни
ҳакамлар эътиборига ҳавола этди.
Тақдим этилган аёллар либослари муайян ташкилот нуфузи ва иш
услубига мос бўлиши, юксак кийиниш маданиятини, миллийлик ҳамда замонавийлик
уйғунлигини акс эттириши ва ўзига хос ёндашуви билан ажралиб туриши танлов
талаблари сирасига киради. Шу орқали дизайнерларнинг касбий маҳорати ва
билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш, улар
фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш ва ишлаб чиқараётган маҳсулотларини тарғиб
этишга кўмаклашиш кўзда тутилган.
- Дизайнерликка ёшлигимдан қизиқаман, - дейди Қарши
шаҳридаги “Фердил” хусусий корхонаси дизайнери Феруза Каримова. – Ҳар доим ўз
устимда ишлаб, касбимга доир янгиликларни ўзлаштириш, шогирдларимга ҳам ўргатиш
ҳаракатидаман. Айни пайтда нодавлат таълим муассасасида кўплаб ёшларга
дизайнерликдан сабоқ бераяпман. Мазкур танловда ўзим яратган 15 та либосни
намойиш этдим. Якунда ишларим юқори баҳоланиб, 1-ўринга муносиб кўрилдим ва танловнинг
республика босқичига йўлланма олдим.
Дизайнерларнинг
миллий йўналишда, маросимлар учун тайёрлаган либослари ҳам кўпчиликка манзур
бўлди. Танлов ғолиблари ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва
эсдалик совғалари топширилди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий