31 июля 2017 г.

Биз одам савдосига қаршимиз

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз туман Кенгашининг ташаббуси билан туман маънавият тарғибот маркази ва маданият бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 29 июль куни Шаҳрисабз шаҳарининг қадимий қисми, Амир Темур ҳиёбонидаги анфитеатрида Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон! шиори остида 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш кунига бағишлаб, Биз одам савдосига қаршимиз мавзусида театрлаштирилган оммавий-сиёсий тадбир акцияси ўтказилди.

29 июля 2017 г.

ҲАРБИЙ ХИЗМАТ - ЮКСАК ШАРАФ

Нишон туманидаги бир қатор касб-ҳунар коллежлари ҳамда мактаблар ўқувчилари тумандаги ҳарбий қисмлардан бирида бўлиб, аскар ва офицерлар билан учрашишди.

ЭНГ ЯХШИ ҚЎШИҚЛАР ВАТАН ҲАҚИДА БЎЛАДИ


Вилоят мусиқали драма театрида мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган "Ягонасан, муқаддас Ватан!" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Қашқадарёда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг барча маҳаллий Кенгашларига раис сайланди

Жорий йилнинг 24-29 июль кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар ва туман Кенгашларининг  кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

26 июля 2017 г.

23 июля 2017 г.

Вилоят ҳокими шаҳрисабзлик ёшлар билан учрашди

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пуҳта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Президентнинг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев, туман ҳокимлиги вакиллари, ташкилот раҳбарлари, Шаҳрисабз шаҳри ва тумани ёшлари иштирок этди.

21 июля 2017 г.

Коллеж етакчиси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси этиб сайланди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев Қашқадарёга ташрифи буюриб, туманлардаги уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказган эди.

20 июля 2017 г.

Президентнинг Давлат маслаҳатчиси уюшмаган ёшлар билан учрашди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг жорий йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли Фармони ижроси юзасидан Президентнинг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев Қашқадарёга ташриф буюриб, Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз, Китоб ва Чироқчи туманларидаги уюшмаган ёшлар билан учрашди.

Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Қашқадарёда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг жорий йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли Фармони ижроси юзасидан Президентнинг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев Қашқадарёга ташриф буюриб, Китоб тумани уюшмаган ёшлари билан учрашди.

19 июля 2017 г.

Наманганлик Меҳриноз Аббосова Ўзбекистон Ижодкор ёшлар уюшмаси раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи таркибида Ижодкор ёшлар уюшмаси ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг шу йил 30 июндаги ёшлар қурултойида сўзлаган нутқи мамлакатимиз ёшлари интилишларига янги ўзанлар очди.

Халқ билан давлат ўртасидаги очиқлик аҳолига қандай таъсир қилди?

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мутахассислари 2017 йилнинг бошидан бери халқ ва давлат ўртасидаги муносабатлар юзасидан аҳолининг фикрини мониторинг қилиб келишади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштириш дастури тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 июль куни «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорни имзолади.
Ушбу муҳим ҳужжат ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор ва шижоатли ёш авлодни вояга етказиш каби эзгу мақсадларга йўналтирилган бўлиб, Ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир кенг кўламли чора-тадбирлар дастурини ўз ичига олган.

18 июля 2017 г.

“Камалак” билан таътил мазмунли ўтмоқда

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни истиқлол ғоялари ҳамда она-Ватанга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масаласига катта эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар рўёбга чиқарилмоқда. Хусусан, болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш йўналишида янгича ёндашув жорий этилган бўлиб, айни чоғда мавсум юқори кайфиятда ўтмоқда.

ОРОЛБЎЙИ БОЛАЛАРИ "ЛОЧИН"ДА

Мадина Абдуллаева Хоразм вилояти Хазорасп туманидаги 11-сонли ўрта мактабда таҳсил олади. Барча тенгдошлари қатори у ҳам ёзги таътилни мароқли ўтказишни мақсад қилган. Айниқса, вилоятимизнинг Шаҳрисабз туманидаги "Лочин" болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олиш имконияти Мадина учун янада қувончли бўлди.

Қашқадарё ёшлар иттифоқига раис сайланди

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.