Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг жорий йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли Фармони ижроси юзасидан Президентнинг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев Қашқадарёга ташриф буюриб, Китоб тумани уюшмаган ёшлари билан учрашди.
Учрашув чоғида корхона, ташкилот ва маҳаллаларга борган ҳолда ёшларни, айниқса, уюшмаган ёшларни қийнаётган муаммолар тингланиб, улар берган таклифлар юзасидан тегишли дастурлар ишлаб чиқилди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, фаоллар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон ёшлар иттифоқини “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида профессионал фаолиятини амалга оширувчи тузилмага айлантириш бўйича 5 йиллик стратегик дастур (йўл харитаси) лойиҳасини ишлаб чиқиш, Кенгаш қошида “Тенгдош-тенгдошга” тарғиботи бўйича лекторлар (тарғиботчилар) гуруҳини ишлаб чиқиш ва ёшлар берган таклифлар орқали иттифоқнинг келажакдаги ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишдир.
Учрашув 24 июлга қадар давом этади. Сиз ҳам ўз таклифларларингиз билан иштирок этишингиз мумкин.
Ahror Sodiqov.
Foto muxbir: Nurjahon Farmonov.
Комментариев нет:
Отправить комментарий