29 августа 2017 г.

Қаршида “Ислом Каримов фаолияти – ёшлар нигоҳида” номли фото кўргазма очилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан бутун хаёти давомида буюк ишларни амалга ошириш ва Ватан учун жонини фидо этиш билан бирга, ўзининг кучли иродаси ва матонатини намоён эта олган инсон Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг матонати ва мардлигини келажак авлодга етказиш мақсадида вилоят “Ёшлар” марказида “Ислом Каримов фаолияти – ёшлар нигоҳида” номли фото кўргазмаси ташкил этилди.

28 августа 2017 г.

Муҳаммаднинг орзулари амалга ошди. У тенгдошлари билан Бухорода.


14-15 август кунлари Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида “Ўзбекистон Республикасида ички туризмни ривожлантириш истиқболлари ва унда ёшларнинг ўрни” мавзусидаги Форум ташкил этилган эди.

“YOSHLAR-TUR” веломарафонининг Миришкор туман босқичи

Миришкор туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ИИБ, туман “Нуроний” жамғармаси, туман Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туман Маданият бўлими, ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларнинг ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш, спортнинг велоспорт турини оммавийлаштириш мақсадида “YOSHLAR-TUR” веломарафонининг туман босқичи ташкил этилди.

22 августа 2017 г.

Халқаро пресс-клуб Қашқадарёда

Нефть ва газ саноати учун муҳим аҳамиятга эга бўлган GTL лойиҳаси ишга тушадиган бўлса, дизель ва авиакеросин билан бирга, нафта, полиэтилен, полипропилен каби экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти ошади. Ушбу заводда 900 га яқин иш ўрни яратилиши билан бир қаторда, қайта ишлаш, ташиш ва етказиб бериш каби турдош соҳаларда ундан 10 баробар кўпроқ, яъни жами 10 мингга яқин янги иш ўринлари очилади. Янги заводда ишлаб чиқариладиган ёқилғи энг замонавий Евро-5 стандартидан ҳам юқори сифатга эга бўлиши таъминланади.

Қашқадарё вилоятида янги ўқув йилига тайёргарликлар қандай?

 
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16 август куни таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича ўтказилган мажлисда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан танишиб, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро интеграция, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш, янги очилган олий таълим муассасалари, филиаллар фаолиятини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

21 августа 2017 г.

Ижтимоий ҳимояга мухтож, имконияти чекланган ёшлар ва болалар билан очиқ мулоқот

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга мухтож, имконияти чекланган ёшлар ва болалар муаммолари ҳамда таклиф-истакларини ўрганиш мақсадида Қарши шаҳри, Муборак ва Чироқчи туманларида очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

17 августа 2017 г.

Шаҳрисабзда ички туризм муаммолари очиқ муҳокама қилинди

Президентимизнинг шу йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси барча соҳани қамраб олгани билан аҳамиятлидир.

10 августа 2017 г.

АБДУЛЛА ОРИПОВ НОМИДАГИ МАКТАБГА ЎҚУВЧИЛАР САРАЛАНМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 майда қабул қилинган  “Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан вилоятимиз маркази Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги мактаб-интернат ташкил этилганди. Мазкур мактаб-интернатнинг 5-синфига иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида психологик-педагогик диагностика тести ўтказилди.

7 августа 2017 г.

1 тонна олма учун 30 миллионга кафил бўлиш мумкин(ми?)

Бошқаларга  очиқ юз билан қараш ҳам меҳрнинг бир кўриниши. Бирор кишига ёрдам бера олмаган тақдиримизда ҳам ҳушмуомала бўлсак, шу ҳам меҳр. Агар ёрдам бериб юборсак, нур устига аъло нурдир.

Қашқадарё ёшларининг талаб ва истаклари қондирилди


Вилоятнинг Шаҳрисабз, Миришкор ва Қарши туманларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ёш фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

5 августа 2017 г.

3 августа 2017 г.

Ёшларимиз келажаги порлоқ бўлмоғи керак!

Барча сингари вояга етмаган ёшларнинг ҳам қизиқишлари, орзу-умидлари бисёр. Уларни эътиборга олмаслик, ёки бунга менсимасдан қарашлик гоҳида айрим вояга етмаганлар ҳаётида оғриқли муаммоларни келтириб чиқаради. Айниқса, фарзандларининг ҳаётидан узилиб қолган айрим ота-оналаримиз бунинг жабрини тортишади.

2 августа 2017 г.

ИСТИҚЛОЛ МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА

Бугун мустақиллик ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўзига ҳос тарзда намоён бўлаётганлиги билан биз учун ўта аҳамиятлидир. Истиқлол йилларида тарихан қисқа давр ичида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида рўй берган ўзгаришлар кўламини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

ЎЗЛИГИМИЗ ДАЛИЛИ

Абул Муин ан-Насафий зиёратгоҳи фусункор қиёфа касб этади. Ислом тарихи бўйича атоқли олим Убайдулла Уватовнинг ёзишича, “Табсират-ул адилла”да Насафий яшаган даврда ҳам қисман мавжуд бўлган муътазила оқимининг хато қарашларига далиллар билан исботланган раддиялар келтирилади. Шунингдек, асарда ўша пайтда тарқалган турли-туман фирқалар ва тоифалар ҳамда ғайриисломий гуруҳларга ҳам асосли жавоблар берилади.