23 августа 2017 г.

Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раисига ўринбосарлар тайинланди

Вилоят “Ёшлар маркази” мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгашининг йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда ёшлар иттифоқининг вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши аппарат ходимлари, фаол ёшлар, Кенгаш аъзолари, ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раисига ўринбосарлар тайинланди.
Жўраев Сардор Азимович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.
Мусулмонов Собиржон Искандарович - вилоят Кенгаши раисининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.
Назарова Нилуфар Бойқобиловна - вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, вилоят “Камалак” болалар ташкилоти раиси.
Шунингдек, йиғилиш давомида ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва Ижроия қўмита аъзолари сайланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий