Вилоятнинг
Шаҳрисабз, Миришкор ва Қарши туманларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ёш
фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Туманлардан келган ёш
фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Ўзбекистон
ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши масъул ходими Бахтиёр Мамадалиев сўзга чиқиб,
бугунги кундаги жадал ўзгариш ва ривожланишлар ҳақида гапирди.
Шундан
сўнг муаммо ва таклиф билдириш учун иштирокчиларга сўз берилди.
Сўзга
чиққан ҳар бир ёш фермер аввало бу йилги давлатга ғалла топшириш режасини
ортиғи билан бажаришганини, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни
экканлигини ва бу орқали ҳам катта даромад олиб, давлатимиз ривожига ҳисса
қўшиш ниятида эканлигини алоҳида таъкидлашди.
- Мен бу йил ғалла
топшириш режасини ортиғи билан бажардим, - дейди Касби тумандан
келган 21 ёшли фермер Дилноза Раҳмонова. –
Ғалладан бўшаган жойларга такрорий равишда мош, ловия ва сабзи маҳсулотларини
экдим ва ундан ҳам 80-100 млн атрофида даромад олиш ниятидаман.
Аммо, муаммолар кам
эмас. Фермер хўжалигини кўп тармоқлига айлантиришда кредит муаммоларидан
тортиб, мавсумий чопиққа чиққан ишчиларнинг маошларигача, экинлар суғоришга
келганда сув муаммоси ва уларни бартараф этиш йўлларигача айтилди.
-
Ҳозирда туяқушлар етиштириш бўйича ўзимнинг бизнез ғоямни ишлаб чиқдим, -
дейди Мен шаҳрисабзлик Ражаб Исмоилов. -
Уни амалга оширишда эса менга 30 миллион сўм кредит билан шаҳар ҳудудидан 5 гектар ер майдони керак.
Аммо, туман ҳокимлиги ва банкка бу масаладаги мурожаатим жавобсиз қолмоқда. Мен
бу фермер хўжаликни ташкил этсам, биринчи галда шаҳарда яна битта сайёҳлар
келишига мўлжалланган жой барпо бўларди. Албатта, бу истагим қондирилади, деган
умиддаман.
Ёшларнинг кўплаб
муаммолари шу жойнинг ўзида ечилган бўлса, Республика миқёсидаги мурожаат ва
таклифлар умумлаштирилиб, экспертлар гуруҳи томонидан Ҳукуматга тақдим этиш
учун умумлаштирилди.
Шунингдек, вилоятдаги юқори
кўрсаткичга эга ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат ҳам уюштирилди.
Аҳрор
СОДИҚОВ.
Сарварбек
ПРИМОВ.












Комментариев нет:
Отправить комментарий