7 августа 2017 г.

1 тонна олма учун 30 миллионга кафил бўлиш мумкин(ми?)

Бошқаларга  очиқ юз билан қараш ҳам меҳрнинг бир кўриниши. Бирор кишига ёрдам бера олмаган тақдиримизда ҳам ҳушмуомала бўлсак, шу ҳам меҳр. Агар ёрдам бериб юборсак, нур устига аъло нурдир.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши топшириғига асосан, вилоят бўйлаб ёш фермер ва тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш мақсадида очиқ мулоқотлар ўтказилган эди.
Миришкор туманида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда кўплаб муаммолар ўртага ташланди ва уларни шу жойни ўзида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Очиқ мулоқотга Касби туманидан келган ёш боғбон Алишер Пойдоевнинг ташвиши ҳам анча муаммоли эди. Унинг муаммосини ёш фермер қиз Малика Умирова шу жойни ўзида ечилишига кўмаклашди. Яъни, Алишернинг банкдан кридет олиши учун кафилликка ўтишини айтди.

- Мен 2016 йилда 2 гектар ерга боғ яратиш учун 30 миллион сўмлик кўчат олиб ўтқазган эдим, - дейди Алишер. – Барчага маълумки, мевали дарахтларни ҳосилга кириши учун 2-3 йил керак бўлади. Банкдан кридет олиш учун кўчмас мулк ёки кафилни йўқлиги сабабли муаммога дуч келаётган эдим. Малика опани ёрдамлари билан ташвишимдан қутулдим. 2018 йилда боғим ҳосилга киради. Биринчи ҳосилимдан 1 тонна олмани Малика опани уйларига олиб бораман.
Тарихимизда ўзининг оқилалиги ила ном қолдирган соҳибқирон Амур Темур бобомизнинг аёли, маслаҳатгўйи, темурийларнинг етук тарбиячиси Бибихонимни эсланг… Темурийзодаларга ўз тарбиясини бериб, уларнинг катта онаси бўлиб тарихда ном қолдирган бу аёл садоқати ва меҳри ҳам энг катта ибратдир!
P.S: Мана шундай Темурийзода аёлларга хос мардлик ва меҳр-оқибат учун “Абдуллаев Дилбек” фермер хўжалиги раҳбари Малика Умировага миннатдорчилик изҳор этамиз.
Аҳрор СОДИҚОВ.

Комментариев нет:

Отправить комментарий