3 августа 2017 г.

Ёшларимиз келажаги порлоқ бўлмоғи керак!

Барча сингари вояга етмаган ёшларнинг ҳам қизиқишлари, орзу-умидлари бисёр. Уларни эътиборга олмаслик, ёки бунга менсимасдан қарашлик гоҳида айрим вояга етмаганлар ҳаётида оғриқли муаммоларни келтириб чиқаради. Айниқса, фарзандларининг ҳаётидан узилиб қолган айрим ота-оналаримиз бунинг жабрини тортишади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят, Шаҳрисабз туман ва шаҳар Кенгашларининг ташаббуси билан вояга етмаганлар ўртасида қонунбузарлик, жиноятчилик ҳолатларини олдини олиш мақсадида ички ишлар идораларининг профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар ва уларнинг ота-онаси, мактаб ва коллежда бириктирилган масъул вакиллари иштирокида “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз”, “Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи ва қонуний мажбуриятлари”, “Куч адолатдадир” мавзуларда учрашув ташкил этилди.

Уни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси Ш. Сатторов очди ва бошқариб борди.
- Ёшлар ҳусусида гап кетганда уларни уюшган, уюшмаганга ажратиш мутлақо нотўғри, - дейди Ш. Сатторов. - Ўзбекистоннинг ҳар бир ёшлари бу юртнинг келажагидир. Бирининг ҳулқи яхши эмас, бири тарбияли экан дея ҳаёлда бўлсангиз, адашасиз. Ҳаммамиз ҳам ёшлигимизда шўх бўлганмиз, кимнидир ҳаловатини бузганмиз, яна кимнидир жахлини чиқарадиган ишлар қилганмиз, бола бўлиб ўртоқларимиз билан урушиб ва яна дўстлашиб ҳам кетганмиз. Энди яхшилаб ўйлаб кўринглар, ҳали ҳаётни танимаган бу фарзандларимизни бутун омма олдида суд қилиб, уларни қора рўйхатда сақлашимиз бизларга қандай фойда келтиради? Бу ишимиз билан фарзандларимизни келажагига болта ўрмаяпмизми?
Авваллари, ҳуқуқбузарлик қилган ёшларимиз 6 ойдан бир йил давомида ички ишлар бўлимида рўйхатга олинган. Эндиликда бу муддат 10 кун қилиб белгиланаяпти. Мана шу 10 кун давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳар бир ҳодимлари вояга етмаган, ички ишлар ҳодимлари назоратида турган ҳар бир ёшнинг маънавиятини тубдан ижобий томонга ўзгартиришлари керак. Шу билан бирга, уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда илм-ҳунар ўрганишларига имконият яратишимиз зарур. Бу эса ўз навбатида, ёшларнинг уюшишига, битта мақсад сари ҳаракатланишларига, келажакда Ватанига, оиласига керакли бир инсон бўлиб етишишларига муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шу билан бир қаторда учрашувда ёшлар ҳам ўзларининг юракдаги дил-изҳорлари, таклифларини ўртага ташлашди.
            Сарварбек ПРИМОВ.
Kesh” газетасининг жамоатчи муҳбири.

Комментариев нет:

Отправить комментарий