5 августа 2017 г.

Қашқадарёда ёш фермер ва тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

Вилоятнинг Миришкор ҳамда Қарши туманларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ёш фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Қарши шаҳри, Қарши, Деҳқонобод, Ғузор, Миришкор, Муборак, Касби, Косон ва Нишон туманларидан келган ёш фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши масъул ходими Бахтиёр Мамадалиев сўзга чиқиб, бугунги кундаги жадал ўзгариш ва ривожланишлар ҳақида гапирди.
Шундан сўнг муаммо ва таклиф билдириш учун иштирокчиларга сўз берилди.

Сўзга чиққан ҳар бир ёш фермер аввало бу йилги давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажаришганини, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экканлигини ва бу орқали ҳам катта даромад олиб, давлатимиз ривожига ҳисса қўшиш ниятида эканлигини алоҳида таъкидлашди. 
- Мен бу йил ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажардим, - дейди Касби тумандан келган 21 ёшли фермер Дилноза Раҳмонова. – Ғалладан бўшаган жойларга такрорий равишда мош, ловия ва сабзи маҳсулотларини экдим ва ундан ҳам 80-100 млн атрофида даромад олиш ниятидаман.

Аммо, муаммолар кам эмас. Фермер хўжалигини кўп тармоқлига айлантиришда кредит муаммоларидан тортиб, мавсумий чопиққа чиққан ишчиларнинг маошларигача, экинлар суғоришга келганда сув муаммоси ва уларни бартараф этиш йўлларигача айтилди.
Уларнинг кўплаб муаммолари шу жойнинг ўзида ечилган бўлса, Республика миқёсидаги мурожаат ва таклифлар умумлаштирилиб, экспертлар гуруҳи томонидан Ҳукуматга тақдим этиш учун умумлаштирилди.
Бугунги очиқ мулоқот Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилиши белгиланган. Унда Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз, Чироқчи, Қамаши, Яккабоғ ва Китоб тумани ёш фермер ва тадбиркорлар иштирок этишади.








Аҳрор. Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий