30 января 2019 г.

Имконияти чекланган ёшлар ўртасида “Ёшлар шахмат тахтаси” спорт мусобақаси ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9-августдаги “Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3906-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 30 январь куни Қарши шаҳридаги 17-сон имконияти чекланган болалар мактабида “Ёшлар шахмат тахтаси” спорт мусобақаси ташкил этилди.

24 января 2019 г.

Тарғибот декадаси доирасида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш мақсадида январь ойининг учинчи ўн кунлигида вилоятнинг барча ҳудудларида “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадаси ўтказилиши режалаштирилган.

Қашқадарёда “Етакчилар малакасини ошириш ойлиги” давом этмоқда


Жорий йилнинг 15 январидан 15 февралига қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида академик лицей, касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олувчи етакчилар Кенгаши аъзолари фаолиятини яхшилаш мақсадида “Етакчилар малакасини ошириш ойлиги” деб эълон қилинган.

“Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди

Қарши шаҳридаги вилоят “Ёшлар маркази“да Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси томонидан “Yoshlar - kelajagimiz“ жамғармасининг туман (шаҳар) филиали ходимлари ҳамда бизнес тренерлар учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.

23 января 2019 г.

Қашқадарёлик ёш фермер ва тадбиркорлар паррандачиликнинг Германия усулини ўрганишмоқда

Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси томонидан паррандачилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшлар учун Германиядан ташриф буюрган “Wiesenhof” фирмаси бош менежери иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди.

Қашқадарёда 160 та ёш оила учун арзон уй-жой қурилади


2019 йилда вилоятда уй-жойга муҳтож ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш учун 160 та хонадонга эга арзон уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.

22 января 2019 г.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Қашқадарёда


Саидакбархон Акбаров.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорликда “Вилоятда туризмни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида вилоят ёшлари билан  очиқ мулоқот ўтказилди. 

21 января 2019 г.

Қашқадарёлик ёшларга 41004 дона китоблар жамланмаси етиб келди

Вилоятдаги умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасалари учун ажратилган 41004 дона китоблар жамланмаси Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши орқали ўз эгаларига етказилмоқда. Унда 36 номдаги ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари бўлган китоблар жой олган.

Президент Мурожаатномаси – бахтли ҳаётимизга асос бўлмоқда

Қарши давлат унивеситети фаоллар зали ва университет қошидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида “Президент мурожаати – ёшлар нигоҳида” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

16 января 2019 г.

Хориждан ишлаб қайтган қашқадарёлик ёшларни муаммолари ўрганилмоқда


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан хорижда вақтинча меҳнат қилиб қайтган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш билан уларни доимий бандлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилмоқда.

13 января 2019 г.

“Темур тузуклари билимдони” танловида алп йигитларимиз синовдан ўтказилди


Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси студиясида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар иштирокида “Темур тузуклари билимдони” танлови ўтказилди.

Вилоят ҳокими марафонга старт берди


Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан-муқаддас уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида югуриш марафони ўтказилди.

7 января 2019 г.

Шаҳрисабзлик ёш тадбиркор танлов ташкил этди


Шаҳрисабз шаҳрида ёш тадбиркор Шохрух Пардаев ташаббуси билан “Shakhrisabz_fashion-2018” замонавий либослар танлови ташкил этилди. Танловда дизайнерлик фаолиятини олиб борувчи чеварлар ўз муаллифлик коллекциялари билан иштирок этди.