24 января 2019 г.

“Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди

Қарши шаҳридаги вилоят “Ёшлар маркази“да Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси томонидан “Yoshlar - kelajagimiz“ жамғармасининг туман (шаҳар) филиали ходимлари ҳамда бизнес тренерлар учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.

- Ёшларни тадбиркорлик йўналишига кенг жалб қилиш, билим тажрибаларини замонавий тадбиркорлик кўникмалари билан бойитиш ҳамда туман (шаҳар)лардаги бизнес клублар фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда иштирокчилар фаолиятида зарур бўладиган билим ва кўникмаларга эга бўлишди, - дейди Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси директори Адҳам Тоҳиров.
Ўқув-семинар давомида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, ёш тадбиркор сифатида ўз ишини бошлашларига имкон яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва дастлабки ёрдамлар ва имтиёзли кридетларни олиш тартибларини ёшларга содда усулда етказиш ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий