Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан
ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт
олдини олиш, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш мақсадида январь ойининг учинчи
ўн кунлигида вилоятнинг барча ҳудудларида “Барчаси
ўз қўлингда!” тарғибот декадаси ўтказилиши режалаштирилган.
Тарғибот декадаси доирасида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий
фаоллигини ошириш, уларни қийнаётган муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда
уларга ечим топиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан
таништириш мақсадида Халқ депутатлари вилоят, шаҳар кенгаши депутатлари ва
ёшлар иштирокида “Депутат ва ёшлар”
учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда депутатлар
томонидан мамлакатимизда сиёсий соҳада амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, ёшларга қаратилаётган
эътибор ва яратилаётган имкониятлар ҳақида ёшларга батафсил маълумотлар
берилди.
Тарғибот тадбирларининг изчил ўтказилиши ёшларнинг ҳуқуқий онги ва
тафаккурларини янада кенгайтириш, демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик
жамиятини шакллантириш жараёнида фаол иштирокини таъминлаш, уларни юртимизда
кечаётган барча соҳалардаги ислоҳот ва янгиликлардан хабардорлигини оширишга
хизмат қилмоқда.
Учрашув сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган
саволларига депутатдан жавоблар олишди ҳамда ўзларининг талаб ва таклифларини
билдиришди.
Аҳрор
Содиқов.
Комментариев нет:
Отправить комментарий