21 января 2019 г.

Президент Мурожаатномаси – бахтли ҳаётимизга асос бўлмоқда

Қарши давлат унивеситети фаоллар зали ва университет қошидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида “Президент мурожаати – ёшлар нигоҳида” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси мазмун моҳияти, давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилган имконият ва шарт-шароитлар ҳақида ёшларга тушунчалар берилди.
- Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давлат ва жамиятимиз ҳаётида туб бурилиш ясади, - дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов. – Хусусан, Президентимизнинг “Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этадиган ёшлар билан ишлаш масаласи, бундан буён ҳам энг асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолади”, дея таъкидлаганлари бежизга эмас.
Ушбу муҳим дастуриламал ҳужжат юртимиз ёшлари ҳаётида муҳим ўрин тутиши шубҳасиз. Бинобарин, унда белгилаб берилган муҳим топшириқ ва вазифалар, илғор ғоя ва таклифлар фаровон ва бахтли ҳаётимизга асос бўлади.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий