21 января 2019 г.

Қашқадарёлик ёшларга 41004 дона китоблар жамланмаси етиб келди

Вилоятдаги умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасалари учун ажратилган 41004 дона китоблар жамланмаси Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши орқали ўз эгаларига етказилмоқда. Унда 36 номдаги ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари бўлган китоблар жой олган.

- Ушбу китоблари вилоятимиздаги 1120 та умумтаълим мактаблари ва 3 та олий таълим муассасаларининг кутубхоналарига етказилмоқда, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Собиржон Мусулмонов. - Шунингдек, ёшлар етакчилари томонидан ушбу асарлар устида ҳар ойда ўқувчилар билан баҳс-мунозара кечаларини ҳам ташкил этишни режалаштирганмиз.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ушбу лойиҳа вилоятдаги барча умумтаълим мактабларининг кутубхона фонди янада бойишига, Болалар ва ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтиришга катта хизмат қилмоқда.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий