Жорий йилнинг 15 январидан
15 февралига қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида академик лицей,
касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олувчи етакчилар Кенгаши аъзолари
фаолиятини яхшилаш мақсадида “Етакчилар малакасини ошириш ойлиги” деб эълон
қилинган.
Ушбу ойлик доирасида Қашқадарё
вилоятида ҳам маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, учрашув ва ўқув-семинарлар
ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан
бири вилоят ва маҳаллий етакчилар Кенгаши аъзолари учун вилоят “Ёшлар маркази”да
“Етакчи ким?”, “Етакчи имиджи” каби мавзуларда ўқув-семинар ташкил этилди. Унда
вилоят Кенгаши бўлим мудири Улуғбек Султонов томонидан етакчиларга таълим
муассасасидаги, гуруҳлардаги етакчилар Кенгаши аъзолари билан ишлаш тизими,
аълочи ва кам ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишлаш психологияси ҳамда
тенгдошларига ўрнак бўла олиш хусусиятлари ҳақида кўникмалар берилди.
Шунингдек, ёшларни миллий
ғоя асосида Ватанинг содиқ фарзандлари ва комил инсон этиб тарбиялаш, ўз Ватани
билан ғурурланиш ва унинг тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшиш туйғуларини
кучайтириш мақсадида Нишон тумани, Нуристон шаҳарчасида жойлашган х-сонли
ҳарбий қисмга етакчиларнинг саёҳати ташкил этилди.
Ойлик доирасида
мамлакатимизда сиёсий соҳада амалга оширилаётган чуқур ислоҳотлар
мазмун-моҳияти ҳақида етакчиларга кенг тушунчалар бериш мақсадида ташкил
этилаётган “Депутат ва ёшлар” учрашуви ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир.
Етакчилар малакасини
ошириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган ойлик вилоятнинг барча
ҳудудларида давом этмоқда.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:
Отправить комментарий