Шаҳрисабз
шаҳрида ёш тадбиркор Шохрух Пардаев ташаббуси билан “Shakhrisabz_fashion-2018” замонавий
либослар танлови ташкил этилди. Танловда дизайнерлик фаолиятини олиб борувчи
чеварлар ўз муаллифлик коллекциялари билан иштирок этди.
- Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўлллаб-қувватлаш
марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси кўмаги асосида 13% имтиёзли кредит олиб,
бугунги кунда замонавий либослар тайёрлаш билан шуғилланмоқдаман, - дейди
Ш.Пардаев. – Бугунги танлов ҳам айни
замонавий либослар устида иш олиб бораётган дизайнерларимиз учун таржиба
алмашиш мактаби бўлмоқда.
Танлов
ҳакамлари иштирокчиларни баҳолашда уларнинг миллийликни уйғунлаштириш санъати
ва ранг танлашдаги нозик дидларига алоҳида эътибор қаратишди.
Якуний
натижаларга кўра, дизайнерлар Жабборова Малика 1-даражали, Шарипова Нигора
2-даражали, Абдуллаева Чарос 3-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан
тақдирланди.




Комментариев нет:
Отправить комментарий