22 января 2019 г.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Қашқадарёда


Саидакбархон Акбаров.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорликда “Вилоятда туризмни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида вилоят ёшлари билан  очиқ мулоқот ўтказилди. 
Унда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари  вазифасини бажарувчи Саидакбархон Акбаров Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилган ишлар ва ислоҳотлар, туризмга оид Давлатимиз томонидан ишлаб чиқилган фармон ва қарорларнинг мазмун ва моҳияти ҳамда ёшлар туризми бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтди.
Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ўтказилаётган тадбирдан кўзланган мақсад ҳам юртимизнинг тарихий жойларига, улуғ авлиёлар ва буюк аждодларимиз мангу қўним топган муқаддас қадамжоларга саёҳат уюштириш, ҳудудларнинг туристик салоҳиятини ўрганиш ва янада юксалтириш, бу жараёнда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлашга қаратилган.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Туризмни ривожантириш давлат қўмитаси ўртасида Меморандум ҳам 2017 йилда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги Коба мақом марказида имзоланган эди.
Шаҳрисабз шаҳридаги Коба мақом маркази.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий