23 января 2019 г.

Қашқадарёлик ёш фермер ва тадбиркорлар паррандачиликнинг Германия усулини ўрганишмоқда

Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси томонидан паррандачилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшлар учун Германиядан ташриф буюрган “Wiesenhof” фирмаси бош менежери иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди.

“Бизнесда муваффақият ва мағлубият омиллари” рукни остида ташкил этилган маҳорат дарсида иштирок этган ёш фермер ва тадбиркорлар наслли она товуқ ва барча турдаги технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш, парранда етиштиришни ташкил этиш, парранда маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш, инкубация цехларини ташкил этиш, бино-иншоотларни қуриш, таъмирлаш, махсус техника, эҳтиёт қисмлар, четдан келтирадиган парранда озуқа ва озуқа қўшимчалари, ветеринария препаратлари ҳақидаги Германия таржибасига доир билимларга эга бўлишди.
- Бизнинг паррандачилик соҳасидаги таржибаларимиз билан хориж таржибаси, айниқса, Германия таржибаси тубдан фарқ қилар экан, - дейди Ёш тадбиркор Оромжон Ҳайдаров. – Масалан, бизда 1 дона товуқдан йил давомида 150-160 дона тухум олинса, уларда 320-320 дона тухум олинар экан. Бугунги маҳорат дарсида шу каби олтинга тенг маслаҳатларни олдим.
Маҳорат дарси сўнгида эндигина иш фаолиятини бошлаган тадбиркорлар ҳамда паррандачилик соҳасида ўз бизнесига эга бўлган тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий