11 февраля 2019 г.

Олис юлдуз шуъла таратар!


Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб ўзбек адабиёти тарихида ёрқин из қолдирган, буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг қутлуғ 578 йиллиги чексиз эҳтиром билан кенг нишонланмоқда.

Алишер Навоий таваллуди муносабати билан Қарши шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят Халқ таълими бошқармаси ва Қарши санъат коллежи ҳамкорлигида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
- Алишер Навоий туркий тилда ижод қила бошлаган биринчи шоир бўлгани учун ҳам унинг ўзбек адабиёти пайдо бўлиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаси беқиёсдир, - дейди мактабнинг Ўзбек тили ўқитувчиси Шаҳноза Астанова. – Шунингдек, Навоий  туркий тил грамматикаси, туркий тилда шеър ёзиш қоидаларига бағишланган асарлари ўтган асрлардан бугунги кунга қадар бошқа шоир ва адабиётчиларга илмий қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда.
Тадбирда янграган мумтоз куй-қўшиқлар, намойиш этилган саҳна кўринишлари, бир-биридан гўзал ғазал ва рубоийлар, айниқса, ёшлар томонидан олиб чиқилган миллий рақслар ижроси тадбир иштирокчиларига бир олам қувонч бағишлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий