Бугунги кунда Сардорлар ва Етакчилар Кенгаши аъзолари
томонидан олиб борилаётган амалий ишлар, “Тенгдош-тенгдошга” тамойили асосида
ташкил этилаётган мулоқотлар ва бир қатор ёшларбоп лойиҳалар вилоят ёшларини
ҳар томонлама етук ва баркамол шахслар бўлиб етишишларига хизмат қилмоқда.
Қашқадарё вилояти Сардорлар ва Етакчилар Кенгаши
аъзолари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларда ёшлар билан ишлаш кўникмалари,
ижодий ва интеллектуал қобилиятини ривожлантириш мақсадида Ёшлар иттифоқининг
вилоят Кенгаши раиси яна бир лойиҳага старт берди.
Эндиликда улар ҳар ойда Қорақалпоғистон Республикаси,
Тошкент шаҳри ва вилоятлари бўйлаб саёҳат ташкил этишади ва якунда (декабрь
ойида) “Салом янги йил, салом тенгдошим!”
байрамона хисобот кечаси ташкил этилади. Ушбу байрамона хисобот кечасида
Республикамизнинг барча ҳудудларидан
Сардор ва Етакчилар Кенгаши аъзолари иштирок этади.
- Ўйлаймизки, ушбу лойиҳа ёшларнинг мақсадли ва
истиқболли ғоялари натижасида бир биридан ажойиб, ёшларбоп лойиҳаларнинг дунёга
келишига замин яратади, - дейди Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши раиси Шомурод
Сатторов. – Декабрь ойида ташкил этиладиган хисобот кечасида йил давомида
амалга оширилган ишлар хисоботи тингланади, муносиблар рағбатлантирилади.
Шунингдек, ҳудудлардан келган ёшлар учун вилоятнинг диққатга сазовор жойларига
саёҳатлар ташкил этилади.
Сардорлар ва Етакчилар Кенгаши аъзолари илк сафарни
қадимий ва навқирон Бухоро вилоятидан бошлашди. У ерда икки вилоят
вакилларининг таржиба алмашиш учрашувлари, йўналиш сардорлари ўртасида икки
томонлама меморандумлар имзоланди. Кейинги сафар қадим ва навқирон Самарқанд
шаҳри бўйлаб амалга оширилади.
Аҳрор Содиқов.
Комментариев нет:
Отправить комментарий