27 февраля 2019 г.

Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда “Ёшлар иттифоқи сектори” ташкил этилади

Ёшлар Иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда “Насаф” футбол клуби вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда ёшлар спортига оид бир қатор масалаларни бартараф этиш мақсадида ҳамкорлик муморандуми ҳам имзоланган.
- Бу учрашувдан мақсад футболдан, спортдан йироқ бўлган ёшларни ушбу спорт турига қизиқтириш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишлари учун футбол мусобақаларини уюштириш ҳамда “Насаф” футбол клубининг уй учрашувларини “Марказий” стадионда кузатиш имкониятларини яратишга қаратилган, - дейди “Насаф” футбол клуби матбуот котиби Юнус Набиев.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, яқин вақтлар ичида стадионда “Ёшлар иттифоқи сектори” ташкил этилади. Ушбу секторга ОТМ талабалари ва Ёшлар иттифоқи фаоллари имтиёзли равишда киришлари мумкин.
Шунингдек, учрашув давомида клуб футболчилари иштирокида таълим муассасаларида учрашувлар ташкил этиш, кам таъминланган ва имконияти чекланган ёшлар хонадонларига бориб, уларнинг холидан хабар олиш ишларини ташкил этишга ҳам келишиб олинди.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий