14 февраля 2019 г.

Ёш фермерларнинг муаммолари ўрганилмоқда


Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши Қашқадарё вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қамаши туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлигида ёш фермерларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни ўз вақтида бартараф этишга мўлжалланган махсус сайёр қабул ташкил этилди.

Мазкур тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қамаши туман Кенгаши раиси, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ходимлари, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси Қамаши туман филиали раҳбари, тижорат банклари ходимлари, ҳамда туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кастри раҳбари иштирок этиб, ёш фермерларга Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли Қарори мазмун моҳияти тушунтирилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли “Фермер деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер егалари фаолиятини такомиллаштириш  бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган имтиёзлар юзасидан фермерларга тушунчалар бериб ўтишди.
Махсус сайёр қабул жараёнида ёш фермерлар ва фермерликка қизиқувчи ёшлар фермерликнинг сир асрорлари, фермер бўлиш тартиби, ҳозирги кунда фермерларга яратиб берилаётган имкониятлар, фермерлик соҳасида учраётган муаммоларни ҳал этиш ҳамда, фермерлик соҳасига доир бир қанча саволларга соҳа мутахассислари ва тажрибали фермерлардан жавоб олдилар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий