14 февраля 2019 г.

Қашқадарёда ёш журналистлар клуби ташкил этилади


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Республика Етакчилар Кенгаши аъзолари ташаббуси билан Республикамизда 15-январдан 15-февралга қадар Етакчилар малакасини ошириш ойлиги деб эълон қилиниб, шу йўналиш бўйича кўплаб лойиҳалар ташкил этиш бўйича ҳудудий Етакчилар Кенгаши аъзолари билан келишиб олинган эди.

Ойлик доирасида вилоятнинг бир қатор таржибали журналистлари иштирокида ёш журналистлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.
“Қашқадарё газетаси муҳаррири, журналист Нуриддин Эгамов.
“Қашқадарё газетаси муҳаррири, журналист Нуриддин Эгамов ҳамда Nasafnews.uz ахборот агентлиги асосчиси, журналист Дилшод Набиевлар томонидан журналистика ва блогерлик соҳасига қизиқувчи ёшлар ҳамда касб-ҳунар коллежлари пресс клуб етакчилари ўз ҳаётий таржибалари асосида журналистиканинг сир-асрорлари, машаққати ва долзарблилиги ҳақида “Журналистика қандай касб ва журналистика сирлари, Нутқ маданияти, Ижтимойи тармоқларда фаолият юритиш мавзуларида ёшларга тушунчалар бериб ўтди.
Nasafnews.uz ахборот агентлиги асосчиси, журналист Дилшод Набиев.
Шунингдек, ёшларга оид масалаларни ёритиш бўйича тўпланган илғор тажрибаларни оммалаштиришга мўлжалланган медиа лойиҳаларни ишлаб чиқиш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар тарғиботида нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги тушунтирилди.
Семинар-тренинг сўнгида ёшлар таклифлари асосида Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши қошида “Ёш журналистлар клуби” ташкил этилишига келишиб олинди. 
Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов.
– Оммавий ахборот воситаларини янада эркинлаштириш ва фаолиятини жонлантиришда билимли, кенг дунёқараш ва тафаккурга эга, атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга онгли муносабат билдира оладиган ёш журналистларни тайёрлаш муҳим ўрин тутади, – дейди Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов. – Ўйлаймизки, янги ташкил этиладиган “Ёш журналистлар клуби” келажакда айни шу мақсадга хизмат қилади.
Эндиликда, ҳар ҳафта вилоят “Ёшлар маркази” мажлислар залида ёш журналистлар учун таржибали мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар ташкил этиб борилади.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий