5 февраля 2019 г.

“Ватанпарварлар боғи” ёшларнинг муносиб саёҳат майдонига айланди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2018 йилнинг 13-14-декабрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифлари чоғида Қарши шаҳрида жойлашган “Ватанпарварлар боғи”ни тантанали очилиш маросимида иштирок этиб, таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабалари ҳамда уюшмаган ёшларнинг доимий саёҳатини ташкил этиш таклифини берган эдилар.

Шу мақсадда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида “Мардлик ва жасорат” дарслари, боғ бўйлаб саёҳатлар, ҳарбий спорт мусобақалари ташкил этиб келинмоқда.
- Энг қувонарли жиҳатлардан бири шундаки, ёшлар ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни завқ билан томоша қилиш билан бир қаторда уларни тарихи, қўллаш ва фойдаланиш усулларини ҳам катта қизиқиш билан ўрганишмоқда, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳарбий қисмлардаги ёшлар билан ишлаш бўлими мудири, майор Иқбол Абдухолиқов. – Қўшни вилоятлардан “Ватанпарварлар боғи”ни томоша қилиш учун келган ёшлар учун ҳам Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи томонидан масъуллар ажратилган.
Ушбу саёҳатларнинг ташкил этилишидан мақсад ёшларда тарихимиз ва маданиятимиздан ғурурланиш туйғусини кучайтириш, Ватан равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз номини абадийлаштириш, миллий армиямиз қудрати ва салоҳияти, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар ҳақида тўлиқ маълумот беришдан иборатдир.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий