Қарши шаҳридаги 3-сонли ҳарбийлар шаҳарчасида ҳам улуғ шоир ва
мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган
“Шеърият - назм гулшанининг асл боғбони” номли адабий-бадий кеча ўтказилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи Қарши маънавият ва маърифат маркази ва Қарши
мусиқали драмма театри билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда улуғ шоирнинг
босиб ўтган йўли ва келажак авлодга қолдириб кетган маънавий мероси ҳақида сўз
борди.
Навоий байтлари бизнинг ҳаётимизга болаликдан, дастлабки ўқиш китоблари
билан кириб келади. Биз илк бор буюк шоирни донишманд муаллим сифатида
таниймиз, “олим бўлсанг, олам сеники” деб айтган сўзлари илм олишимизга катта
ишонч берган.
Тадбирда Алишер Навоий даврига оид ажойиб саҳна кўринишлари, бир-биридан
гўзал ғазал ва рубоийлар, айниқса, ёшлар томонидан “Тановор” ва “Сурхон” ҳамда
бошқа миллий рақслар ижроси йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Аҳрор Содиқов.
Комментариев нет:
Отправить комментарий