20 ноября 2019 г.

Чироқчи туманининг мард ва меҳнатсевар инсонлари!


                                          Ҳурматли тадбиркорлар!
           Чироқчи туманининг мард ва меҳнатсевар инсонлари!
Чироқчи тумани – Қашқадарё вилояти ва Республикамизда ўзига хос тарих ва маданий меросга эга бўлган, тобора ривожланиб бораётган  туманлардан бири бўлиб ер майдонининг кенглиги билан ажралиб туради.

Шаҳрисабз туманининг ишбилармон, очиқкўнгил ва танти инсонлари!


Ҳурматли тадбиркорлар!

Қарши тумани ҳокимининг тадбиркорларга МУРОЖААТИ


 Ассалому алайкум азиз юртдошлар,
 ҳурматли тадбиркорлар!

Косон тумани ҳокими тадбиркорларга мурожаат қилди

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзининг ташаббускорлиги, замонавий фикрлаши, қобилияти, илғор технологияларга бўлган чанқоқлиги туфайли, яхши ютуқларга эришаётган тадбиркорлар сони йилдан йилга ўсиб бораётганлиги қувонарли ҳол албатта.

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди. Мухтарам Президентимизнинг таъбири билан айтганда, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз.

Туманимизда кичик бизнес субъектлари сони йил бошида 1458 та бўлган бўлса, ҳозирги кунга келиб 1645 тага етди, йил охирига қадар 150 тага кўпайиши кутилмоқда. Бу албатта туманимизда тадбиркорлик ривожланаётганидан далолат беради.

Қадрли тадбиркорлар!
Мавжуд имкониятларни ҳисобга олиб, тумандаги катта тажрибага эга бўлган, тадбиркорлик соҳасида кўп йиллар давомида меҳнат қилиб етарлича кўникмаларга эга бўлган тадбиркорларнинг таклифларини умумлаштириб, шунингдек ўтган давр мобайнида тумандаги Бош вазир қабулхонасига тадбиркорлар томонидан келиб тушган мурожаатларни чуқур таҳлил қилиб, унда кўтарилган масалаларни инобатга олган ҳолда бутун туманимиз тадбиркорларига мурожаат қиламан:

БАРЧАМИЗ СИЗ УЧУН ЯҚИН КЎМАКЧИ, ҲАМКОР ВА ДЎСТМИЗ

Касби туманидаги барча фуқароларга, иқтисодиётимизнинг таянчи ва суянчи бўлган тадбиркор, ишбилармон ва бизнес вакилларига туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарларининг
М У Р О Ж А А Т И
   
Ҳурматли тадбиркорлар!
  Касби туманининг ишбилармон ва танти  инсонлари!
Касби тумани – мамлакатимизнинг ўзига хос катта тарих ва маданий меросга эга бўлган, тобора ривожланиб бораётган гўшаларидан биридир. Туманда йилига 60000 тоннадан зиёд пахта хом ашёси,             70000 тоннага яқин дон маҳсулотлари етиштирилади.
Касби туманида кўплаб тадбиркорлар муваффақиятли фаолият олиб бормоқдалар. Уларнинг йирик лойиҳалари, эришган ютуқлари ҳудудни жадал ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Қадрли дўстлар!
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
            Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли тадбиркорлар ортиқча оворагарчилик, қоғозбозлик каби бюрократик тўсиқлардан халос бўлди, вақти ва маблағини тежаш имконияти яратилди. Барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, тижорат банклари билан ўзаро муносабатларда тадбиркор ҳуқуқларининг устуворлиги принципи жорий этилди.
Хусусий мулк ва тадбиркорлик учун кенг шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Макроиқтисодий барқарорлик таъминланмоқда. Валюта бозори либераллаштирилди. Қишлоқ хўжалигида туб ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Буларнинг барчаси  мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч нуқтасига айланган хусусий секторнинг янада жадал ривожланишига хизмат қилмоқда.
Ўз навбатида, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Бинобарин, юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”. Тадбиркорлик ривожланиши натижасида аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари ўз ечимини топади.
          Демак, бизнинг асосий вазифамиз -  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашда бу соҳа ҳиссасини янада ошириш учун қулай шарт-шароит яратиб беришдан иборат.
  Азиз тадбиркорлар!
  Жорий йилнинг  7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди. Мухтарам Президентимизнинг таьбири билан айтганда, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз.
Мамлакатимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида соханинг иқтисодиёт барқарорлигидаги ўрни тобора ўсиб бормоқда.
Туманимизда ҳозирги кунда жами 2850 та кичик бизнес субъектлари фаолият олиб бормоқда.
Лекин, мавжуд имкониятлар ва таҳлиллардан кўринишича, тадбиркорлик соҳасида айниқса худудларда қиладиган ишларимиз жуда кўплигини кўриш мумкин.
Хусусан, жорий йил 1 ноябрь ҳолатига Бош вазир қабулхонаси Касби туман бўлимига тадбиркорлар томонидан жами 136 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларда 136 та муаммоли масалалар қайд этилган.

20 августа 2019 г.

Қашқадарё ҳокими: Деҳқонободликларга ҳурматим чексиз, уларни яхши кўраман


Айни дақиқаларда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев Деҳқонобод туманининг олис қишлоқларидан бири Бойқўрғон қишлоғида бўлиб, аҳоли билан мулоқот ўтказмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матубот хизмати хабар берди.

19 августа 2019 г.

Сайёр қабул ҳақида шахсий фикр


Куни кеча Шаҳрисабзда вилоят ҳокими томонидан ўтказилган сайёр қабулда нафақат Шаҳрисабзликлар, балки, ушбу қабулга ташриф буюрган бошқа тумандаги мурожаатчиларнинг ҳам арзи тингланди. Мени ҳайратга солган жиҳатлар:

2 августа 2019 г.

Абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинлари ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди


Аввал хабар берганимиздек, Республикамиздаги Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг бошланиши муносабати билан Қашқадарё вилоятида жойлашган барча олий таълим муассасаларига имтиҳон топшираётган абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларини кутиш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг шахмат-шашка ва стол тенниси бўйича барча шарт-шароитлар яратилиб, улар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этиб келинмоқда.

1 августа 2019 г.

Ёшлар ва давр: ОДАМ САВДОСИ – ХАВФЛИ ИЛЛАТ!


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан “30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан ёшлар ўртасида одам савдосига қарши курашиш самародорлигини ошириш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш мақсадида вилоятнинг барча ҳудудларида “Одам савдосига қарши биргаликда курашамиз!” шиори остида ҳафталик ташкил этилди.

20 мая 2019 г.

Қашқадарёда “Ёшлар ва қонун” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи якунига етди


Қарши шаҳрида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ёшлар ва қонун” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

13 мая 2019 г.

Қашқадарёда жазони ўтаб қайтган ёшлар билан доимий ишлаш тизими яратилди


Мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, ёшларнинг жиноят содир этган қисми билан самарали ишларни олиб бориш, хусусан улар томонидан такроран жиноятлар содир этилмаслиги юзасидан Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробация хизмати томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.

26 апреля 2019 г.

Вилоятимизни ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантирайлик!

Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов вилоятни ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида вилоят ёшларига мурожаат йўллади.

24 апреля 2019 г.

Хорижда 135 нафар ватандошларини қутқарган ёш қаҳрамон ҳикояси


Қашқадарё вилояти бўйлаб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 16-17 апрель кунлари ёшларни хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини олиб боришлари ҳамда таълим олиш тартибига оид маълумотлар бериш мақсадида  “Life abroad” (Хориждаги ҳаёт) лойиҳаси ташкил этилди.

22 апреля 2019 г.

Муносибларни туман ҳокими ҳар ойда тақдирлаб боради


“Барчаси ўз қўлингда” тарғибот декадаси доирасида Муборак туман ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Қашқадарё ёшлари музей шаҳар – Самарқандда!


Қарши туман халқ таълими бўлимига қарашли 60-умумий ўрта таълим мактабининг VIII “Б” синф ўқувчилари халқимиз маданий меросини ўрганиш ва асраб-авайлаш, тарихий ёдгорликларни кенг тасаввур этиш ва томоша қилиш, ватанпарварлик тўйғусини шакллантириш, мустақил фикрлашга ўргатиш мақсадида қадимдан ер юзининг сайқали дея эътироф этиб келинган Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат уюштиришди.

19 апреля 2019 г.

Тарғибот декадаси 5 та муҳим ташаббусни ҳам ўз ичига олади



Аввал хабар берилганидек, йил давомида ҳар ойнинг учинчи ўн кунлигида ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, бандлигини таъминлаш, шунингдек, ёшларни сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадаси Қашқадарё вилоятида ҳам ўтказилмоқда.

11 апреля 2019 г.

Шаҳрисабзлик ҳуқуқ билимдонлари беллашди


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ёшларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидори юксак ўқувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказиб келинаётган “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг Шаҳрисабз шаҳар босқичи ўтказилди.

Қарши шаҳрида ўтказилган марофон унитилмас лаҳзаларга бой бўлди

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб “Амир Темур издошлари” югуриш марафони бўлиб ўтди.

1 апреля 2019 г.

Qashqadaryoda "Mard o‘g‘lon" davlat mukofotiga munosib nomzodlar saralab olindi


Qashqadaryo viloyat “Yoshlar” markazida O’zbekistan Respublikasi Prezidentining 2017-yil 21-noyabrdagi Qarori asosida ta’sis etilgan “Mard o’g’lon” davlat mukofoti nomzodlarining hujjatlari hududiy komissiya tomonidan o’rganib chiqildi.

29 марта 2019 г.

Чегара ҳудудда ўтказилган марафонда ўзбек ва туркман ёшлари иштирок этди


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши бўлим мудири У.Раджабов, Иттифоқнинг вилоят Кенгаши раиси Ш.Сатторовлар бошчилигида Қашқадарё вилоятида ташкил этилган ишчи гуруҳ Юртбошимиз томонларидан илгари сўрилган 5 та муҳим ташаббуснинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида жойларда ёшларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва амалий кўмак бериш ишларини давом эттирмоқда.

28 марта 2019 г.

5 та муҳим ташаббус – амалда! Энди Ғузордаги 7 та мини-стадион ёшлар билан гавжум бўлади


Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши бўлим мудири У.Раджабов, Иттифоқнинг вилоят Кенгаши раиси Ш.Сатторовлар бошчилигида вилоятда ташкил этилган ишчи гуруҳ жойлардаги ёшларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва амалий кўмак бериш ишларини бошлаб юборди.

27 марта 2019 г.

Китоб туманидаги “Меҳрибонлик уйи”да


Республика Ёшлар марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси томонидан Наврўз байрами муносабати билан Китоб туманидаги 5-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашув ташкил этилди. Унда турли хил интерактив ва миллий ўйинлар, кўнгилочар дастур ҳамда танловлар ташкил этилди.

#kitobchallenge, #kitobhadya. Qashqadaryo viloyati yoshlar yetakchisi mehribonlik uylariga ham badiiy kitoblar sovg’a qildi


Kitob asrlarni-asrlarga, zamonlarni-zamonlarga, rishtalarni-rishtalarga ulovchi, ezgilik va baxtga eltuvchi vosita. “Kitobsiz xonadon jaholatga o‘xshaydi”, degan ekan bir donishmand.

25 марта 2019 г.

Аълочи ўқувчилар музей шаҳар – Самарқандда!

Қарши шаҳрида жойлашган 4-умумтаълим мактабининг аълочи ўқувчилари ва мактаб Сардорлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Қуранбоевнинг таклифи билан қадимдан ер юзининг сайқали дея эътироф этиб келинган Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат уюштиришди.

13 марта 2019 г.

Қашқадарёда 366 нафар муддатли ҳарбий хизматчига имтиёзли кредит олишлари учун сертификатлар тақдим этилди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йилнинг 6 июнида “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида олдин хабар берилган эди.

12 марта 2019 г.

7 марта 2019 г.

Қарши шаҳар кўчаларида аёлларга байрам кайфияти улашилмоқда


Қашқадарё вилоятида ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан жойларда маданий табирлар, кўнгилочар лойиҳалар бўлиб ўтмоқда.

6 марта 2019 г.

Қашқадарёда жаҳолатга қарши ижодий танлов ташкил этилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ўртасида диний экстримизм ва ақидапарастликни олдини олиш мақсадида “Энг таъсирли  саҳна кўриниши” кўрик-танлови  бўлиб ўтди.   

4 марта 2019 г.

Ҳарбийлар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳузурида


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ҳарбий қисм бошланғич ташкилот етакчилари ва аъзолари билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида жойлашган "Мурувват" интернат уйи тарбияланувчилари ҳузурида бўлишди.

2 марта 2019 г.

Тарғибот декадаси доирасида февраль ойида Қашқадарёда қандай амалий ишлар қилинди?


Ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, суицид холатларини барвақт олдини олиш, шунингдек, ёшларни сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадаси ўтказилмоқда.

27 февраля 2019 г.

Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда “Ёшлар иттифоқи сектори” ташкил этилади

Ёшлар Иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда “Насаф” футбол клуби вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Tarixiy xotirasiz kelajak yo'q!


IIV Qorovul qo'shinlari 7533-sonli harbiy qismning Koson tumanida joylashgan 4-batal'onidagi Yoshlar ittifoqining boshlang'ich tashkiloti va Koson tuman Yoshlar ittifoqi kengashi bilan hamkorlikda "Tarixiy xotirasiz kelajak yo'q!" mavzusida yosh harbiy xizmatchilar bilan ekskursiya tashkil qilindi.

14 февраля 2019 г.

Қашқадарёда ёш журналистлар клуби ташкил этилади


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Республика Етакчилар Кенгаши аъзолари ташаббуси билан Республикамизда 15-январдан 15-февралга қадар Етакчилар малакасини ошириш ойлиги деб эълон қилиниб, шу йўналиш бўйича кўплаб лойиҳалар ташкил этиш бўйича ҳудудий Етакчилар Кенгаши аъзолари билан келишиб олинган эди.

Ёш фермерларнинг муаммолари ўрганилмоқда


Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши Қашқадарё вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қамаши туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлигида ёш фермерларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни ўз вақтида бартараф этишга мўлжалланган махсус сайёр қабул ташкил этилди.

12 февраля 2019 г.

Қашқадарёлик сардорлар учун яна бир имкониятлар эшиги очилди

Бугунги кунда Сардорлар ва Етакчилар Кенгаши аъзолари томонидан олиб борилаётган амалий ишлар, “Тенгдош-тенгдошга” тамойили асосида ташкил этилаётган мулоқотлар ва бир қатор ёшларбоп лойиҳалар вилоят ёшларини ҳар томонлама етук ва баркамол шахслар бўлиб етишишларига хизмат қилмоқда.

11 февраля 2019 г.

Олис юлдуз шуъла таратар!


Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб ўзбек адабиёти тарихида ёрқин из қолдирган, буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг қутлуғ 578 йиллиги чексиз эҳтиром билан кенг нишонланмоқда.

8 февраля 2019 г.

Аълочи талабаларга тўлов-контракт миқдорининг 35%и тўлаб берилади

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги Низом асосида аълочи талабаларининг ҳужжатларини қабул қилиш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳарбийлар шаҳарчасида ҳам Алишер Навоий таваллуди кўтаринки руҳда ўтказилди


Қарши шаҳридаги 3-сонли ҳарбийлар шаҳарчасида ҳам улуғ шоир ва мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган “Шеърият - назм гулшанининг асл боғбони” номли адабий-бадий кеча ўтказилди.

Қашқадарёда “Technovation Challenge O’zbekiston” лойиҳаси бўлиб ўтди


Юртимизда бугун ёшлар, айниқса, қизларни технология ва тадбиркорлик соҳасига қизиқтириш, улар орқали жамиятнинг барча соҳаларини ривожлантириш энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

5 февраля 2019 г.

“Ватанпарварлар боғи” ёшларнинг муносиб саёҳат майдонига айланди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2018 йилнинг 13-14-декабрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифлари чоғида Қарши шаҳрида жойлашган “Ватанпарварлар боғи”ни тантанали очилиш маросимида иштирок этиб, таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабалари ҳамда уюшмаган ёшларнинг доимий саёҳатини ташкил этиш таклифини берган эдилар.

4 февраля 2019 г.

Қашқадарёда “Саёҳат-тур” лойиҳасига старт берилди


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан шу кунларда вилоятнинг барча ҳудудларида ёшлар орасида ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Саёҳат-тур” лойиҳаси ташкил этилиб, унинг доирасида маънавий-маърифий тадбирлар, музей ҳамда тарихий қадамжоларга саёҳатлар ташкил этилмоқда.

30 января 2019 г.

Имконияти чекланган ёшлар ўртасида “Ёшлар шахмат тахтаси” спорт мусобақаси ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9-августдаги “Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3906-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 30 январь куни Қарши шаҳридаги 17-сон имконияти чекланган болалар мактабида “Ёшлар шахмат тахтаси” спорт мусобақаси ташкил этилди.

24 января 2019 г.

Тарғибот декадаси доирасида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш мақсадида январь ойининг учинчи ўн кунлигида вилоятнинг барча ҳудудларида “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадаси ўтказилиши режалаштирилган.

Қашқадарёда “Етакчилар малакасини ошириш ойлиги” давом этмоқда


Жорий йилнинг 15 январидан 15 февралига қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида академик лицей, касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олувчи етакчилар Кенгаши аъзолари фаолиятини яхшилаш мақсадида “Етакчилар малакасини ошириш ойлиги” деб эълон қилинган.

“Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди

Қарши шаҳридаги вилоят “Ёшлар маркази“да Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси томонидан “Yoshlar - kelajagimiz“ жамғармасининг туман (шаҳар) филиали ходимлари ҳамда бизнес тренерлар учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.

23 января 2019 г.

Қашқадарёлик ёш фермер ва тадбиркорлар паррандачиликнинг Германия усулини ўрганишмоқда

Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси томонидан паррандачилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшлар учун Германиядан ташриф буюрган “Wiesenhof” фирмаси бош менежери иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди.

Қашқадарёда 160 та ёш оила учун арзон уй-жой қурилади


2019 йилда вилоятда уй-жойга муҳтож ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш учун 160 та хонадонга эга арзон уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.

22 января 2019 г.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Қашқадарёда


Саидакбархон Акбаров.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорликда “Вилоятда туризмни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида вилоят ёшлари билан  очиқ мулоқот ўтказилди. 

21 января 2019 г.

Қашқадарёлик ёшларга 41004 дона китоблар жамланмаси етиб келди

Вилоятдаги умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасалари учун ажратилган 41004 дона китоблар жамланмаси Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши орқали ўз эгаларига етказилмоқда. Унда 36 номдаги ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари бўлган китоблар жой олган.

Президент Мурожаатномаси – бахтли ҳаётимизга асос бўлмоқда

Қарши давлат унивеситети фаоллар зали ва университет қошидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида “Президент мурожаати – ёшлар нигоҳида” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

16 января 2019 г.

Хориждан ишлаб қайтган қашқадарёлик ёшларни муаммолари ўрганилмоқда


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан хорижда вақтинча меҳнат қилиб қайтган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш билан уларни доимий бандлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилмоқда.

13 января 2019 г.

“Темур тузуклари билимдони” танловида алп йигитларимиз синовдан ўтказилди


Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси студиясида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар иштирокида “Темур тузуклари билимдони” танлови ўтказилди.

Вилоят ҳокими марафонга старт берди


Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан-муқаддас уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида югуриш марафони ўтказилди.