Аввал хабар
берганимиздек, Республикамиздаги Олий таълим муассасаларига кириш
имтиҳонларининг бошланиши муносабати билан Қашқадарё вилоятида жойлашган барча
олий таълим муассасаларига имтиҳон топшираётган абитуриентларнинг ота-оналари
ва яқинларини
кутиш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг шахмат-шашка ва стол
тенниси
бўйича барча
шарт-шароитлар яратилиб,
улар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этиб келинмоқда.
Мазкур мусобақаларда абитуриентларнинг ота-оналари,
яқин қариндошлари ҳамда турли ёшдаги аҳоли вакиллари иштирок этишди. Қизғин ва
юқори кайфиятда ўтказиб келинаётган мазкур мусобақаларда фаол иштирок этиб,
ғолиб бўлган қатнашчилар эсдалик совғалари билан тақдирланиб келмоқда.
Бу каби спорт мусобақалари имтиҳонлар якунига қадар
давом этади.



Комментариев нет:
Отправить комментарий