19 августа 2019 г.

Сайёр қабул ҳақида шахсий фикр


Куни кеча Шаҳрисабзда вилоят ҳокими томонидан ўтказилган сайёр қабулда нафақат Шаҳрисабзликлар, балки, ушбу қабулга ташриф буюрган бошқа тумандаги мурожаатчиларнинг ҳам арзи тингланди. Мени ҳайратга солган жиҳатлар:

- Мурожаатларнинг 70 фоизи жойида ҳал этилди. Маҳаллий раҳбарлар қаерга қараяпти. Наҳотки бир кун, ёки бир ҳафтада ҳал этилиши мумкин бўлган ишга ҳам  вилоят раҳбарининг аралашувини кутиб ўтиришса.
- Мурожаатчилар орасида оддийгина битта бетон ариқ (лоток) қўйиб беришдан токи бузилган уй-жойларни тўлови, ер, мулк, уй-жой билан таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар ҳам ўртага ташланди.
- Қабул кечки соат 1 гача давом этди. Токи ҳар бир мурожаатчи ўз арзини баён этиши учун имкон яратилди.
- Энг асосийси, одамларнинг раҳбариятга бўлган ишончи яна ортмоқда. Ҳар бир раҳбар ана шу ишончни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоғи лозим. Зеро, энг адолатли баҳо бу халқнинг берган баҳосидир.
Усмон Нусуров, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи.

Комментариев нет:

Отправить комментарий