Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан “30 июль –
Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан ёшлар ўртасида
одам савдосига қарши курашиш самародорлигини ошириш, ёшларнинг ҳуқуқий
саводхонлигини юксалтириш мақсадида вилоятнинг барча ҳудудларида “Одам
савдосига қарши биргаликда курашамиз!” шиори остида ҳафталик ташкил этилди.
Ҳафталик
доирасида Одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят
Идоралараро комиссия аъзолари иштирокида давра суҳбатлари, спорт мусобақалари,
расмлар, иншолар танловлари, “Биз ёшлар одам савдосига қаршимиз!” шиори остида тарғибот акциялари,
маданий-маърифий тадбирлар ҳамда Қарши ихтисослаштирилган санъат мактаби
ўқувчилари томонидан тайёрланган “Одам савдоси – қуллик балоси!” номли театр
томошалари ташкил этилди.
Жумладан, вилоятдаги тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида
одам савдосидан жабрланган 6 нафар ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларга
Ёшлар иттифоқи қошидаги бепул тўгараклар ҳақида ҳамда ўз яшаш манзилидаги бўш
иш ўринлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Тарғибот
ҳафтилиги якунида вилоятимиз санъаткорлари иштирокида тайёрланган концерт
дастури намойиш этилди.
Аҳрор Содиқов.
Комментариев нет:
Отправить комментарий