29 декабря 2017 г.

БУЮКЛАР МАНГУ БАРҲАЁТ

Халқимизнинг  азалий орзу-интилиши буюк Истиқлолга эришишида собит қадам,ўз хаётий позитциясига эга матонатли давлат арбоби Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаневич Каримовдир.

27 декабря 2017 г.

Фоторепортаж: Қаршида байрам шукуҳи

Қаршида Янги йил тантаналари ўтадиган майдон ва хиёбонлар, кўчаю истироҳат боғлари байрамона тусга кирган. Янги йил савдо ярмаркалари, ўйинчоқ дўконлари харидорлар билан гавжум. 

Профилактик ҳисобдан чиқарилган Сурхонбек энди Иттифоқ етакчиси

Деҳқонободлик Сурхонбек Норпўлатов ёшлик қилибми ёки қизиққонлиги сабабми синфдоши билан жанжаллашиб қолиб, натижада профилактик ҳисобга тушиб қолади.

#Mening_fikrim: Ёшлар иттифоқини ҳамма ёмон кўради дейиш тўғрими?

“Kun.uz” сайтида “Ёшлар Иттифоқини нега ҳамма ёмон кўради?”, деб номланган мақола чиққан эди. Сайтни ва муаллифни ҳурмат қиламан. Бироқ мақола мавзусига қўшилмаган бўлардим.
Ҳа, ҳеч бир ташкилот 100 фоиз зўр ишламайди, ҳатто вазирлику, қўмиталар ҳам. Тан олиш жоиз, ўринли танқидлар бор. Ёшлар иттифоқи танқидлардан тўғри хулоса чиқармоқда. Бироқ тизимдаги 1-2 та одам қилган хатоси учун бутун ташкилотни ҳеч нарса қилмасликда айблаш ноўрин.

Buyuk tarix va kelajak bunyodkori

Insoniyat yaratilibdiki, turmush sharoitini yaxshilashga, nimagadir erishish, jamiyatda o`z o`rniga ega bo`lishga intiladi, bu intilish- uning maqsadlarida, yashashida, bor xatti- harakatida aks etadi. Shunday marralar bo`ladiki, uni zabt etmoq jamoa bilan, xalq bilan intilishni talab etadi… Bizning tabiatimizga xos bo`lgan jihatlardan biri shuki: umrimiz davomida mashaqqatlarni yengib bir yutuqqa erishsak, kuchimizga, e`tiqod va qat’iyatimizga ishonchimiz ortadi va  yangidan yangi orzular qilib, unga yetishishga, buning uchun mehnat qilishga undaydi. Aslida hayotimizning mazmuni ham shundan iboratdir. 

26 декабря 2017 г.

Уюшмаган ёшлар билан ишлашнинг яна бир усули ўйлаб топилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси вилоятдаги уюшмаган ёшларни ҳам жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш мақсадида ўқув марказларида олий ўқув юртига ўқишга кириш учун тайёргарлик кўраётган ёшлар ўртасида фан олимпиадалари бошланди.

25 декабря 2017 г.

To’gri yo’ldan adashma, tengdosh!

Umr go’yoki bir uzun temir yo’li…
Undagi bekatlar-turfa, rang-barang, mahzun va asosiysi, o’z dunyosiga ega. Har bir bekat sen uchun yangi bir olamni kashf etish mumkin. Sening harakatlaring natijasida esa bu olam goh yaxshi, goh yomon tarafga o’zgarib boraveradi. Ana shu olamlar ichida eng a’losi va mazmunlisi bu - Yoshlik bekatidir. Bu bekatda kimlardir quyosh nuri kabi taralayotgan ma’rifat ziyosi tomon odimlasa, yana kimlardir manqurtlik botqog’i tomon qadam tashlaydi.

Yoshlar ittifoqi kashf qilgan yoshlardan biri Shohruh Haydarov haqida

Bugungi kunda mamlakatimiz ijtimoiy-iqtisodiy, siyosiy jihatdan jadal qadamlar tashlanmoqda va turli sohalarda islohotlar olib borilmoqda. Shuningdek, yoshlarga qaratilgan e‘tibor va yuksak ishonch mamlakatimiz ijtimoiy hayotida alohida ahamiyat kasb etadi. Buning birgina misoli davlatimiz rahbari Sh.M.Mirziyoyev tomonidan 2017-yil 30-iyun kuni bo‘lib o‘tgan "Kamolot" yoshlar ijtimoiy harakatining IV Qurultoyida tashkil etilgan O‘zbekiston yoshlar ittifoqining tashkil etilganligidir.

Иситиш тизими иситяптими?

Қашқадарё вилояти Ёшлар етакчиси тоғли ҳудудлардаги таълим муассасалари ҳолатини ўрганмоқда!

Қашқадарёда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калитлари топширилди

24 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида 308 нафар вилоят ИИБ ИИО таянч пунктлари профилактика инспекторларининг қасамёд қабул қилиш, уларга хизмат уйлари калитларини ва шахсий автомашиналарини тантанали топшириш маросими ўтказилди. 

Qashqadaryo: Yetakchi va direktorga "ko'z" kerak!

Ta'lim muassasasining atrofiga razm soling. Bu yerda O'zbekiston bolalari o'qiydi.

Davlat maslahatchisi xalq oldida hisobot beradi!

26-dekabr kuni O‘zbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi raisi, Yoshlar yetakchisi Qahramon Quronboyev yil yakunlariga bag‘ishlab, tashkilotning salkam 6 oylik faoliyati yuzasidan xalq oldida hisobot beradi.

23 декабря 2017 г.

#Meningfikrim: Халқпарвар Президентим билан фахрланаман

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига мурожаатномасини бор вужудимиз билан тингладик. Унда баён этилган ҳар бир масала юзасидан билдирилган аниқ далил ва исботлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш чора-тадбирлари барчанинг айни кўнглидаги гап бўлди.

#Meningfikrim: Yoshlarga bildirilgan ishonch uchun rahmat!

Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning birinchi marta mamlakatimiz Parlamenti – Oliy Majlisga Murojaatnomalarida iqtidorli yoshlarni har tomonlama qo‘llab-quvvatlash, ularning o‘z iste’dod va salohiyatini yuzaga chiqarish, yosh avlodga mehr va g‘amxo‘rlik ko‘rsatish zarurligi alohida ta’kidlandi.

ШАХСИЙ НАМУНА ЁШЛАРНИ КИТОБГА ДЎСТ ҚИЛАДИ

- Дадажон, менга мана бу китобни олиб беринг?
- Қўй, китобни нима қиласан? Қолаверса, ҳали ўқишни билмайсан-ку?
- Ўрганаман, унгача опам ўқиб беради.
- Ундан кўра сенга мана бу ўйинчоқни олиб бераман. Қара, зўр автомат экан. Тугмасини боссанг, чироқлари ҳам ёнади.
- Менга автомат керак эмас, китоб оламан...

22 декабря 2017 г.

Қашқадарёда ёш фермерлар учун ўқув-семинар ташкил этилди

Қарши агробизнес касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида "Фермер-фермерга" тамойили асосида биринчи бор ёш фермерлар учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Ғузорда уюшмаган ёшлар учун “Зиёрат-тур” лойиҳаси ташкил этилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан  ёшлар орасида ички туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган “Аждодлар мероси - ёшлар нигоҳида!” лойиҳасининг бу галги манзили Ғузор туманидаги “Мири Жанда ота” мажмуаси бўлди.

16 декабря 2017 г.

Халқни дарди билан яшаш бахт экан

Давлатимиз раҳбари бугун куйиб-ёниб барчамизни халқ қалбига қулоқ солишга, одамларнинг дард-ташвишларини астойдил тинглашга, муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам беришга даъват этаётгани, бу борада айрим катта-кичик амалдорларнинг онгида тошдай қотиб қолган эскича қарашларни таг-томири билан қўпориб ташлаш ва қучоқ очиб халқ ичига бориш, уларнинг армонларини ушалтириш, орзуларини рўёбга чиқаришдек улуғ мақсадларга қаратилган. 

Чегарачилар – билимдонлик баҳсида

Нишон тумани Талимаржон шаҳарчасида чегара постлари ҳарбий хизматчилари ўртасида “Тафаккур” интеллектуал ўйини ўтказилди. Тадбир Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Етакчисини танимайдиган ўқувчилар... Айб кимда?

Аввал хабар берганимиздек, Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси касб-ҳунар коллежларидаги ўқувчи-ёшлар тўрар жойларида яратилган шароитларни ўрганишни алоҳида режа асосида бошлаган эди.

14 декабря 2017 г.

Жасур: “Ўзбекистонга қайтсанг қамаласан!”, дейишарди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Террорчи гуруҳлар таркибига адашиб  кириб қолган Ўзбекистон фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида”ги Фармонига кўра, жавобгарликдан озод этилган юртдошларимиз ўз оиласи, ота-онаси бағрида фаровонликда ҳаёт кечирмоқда.

11 декабря 2017 г.

Ёшлар иттифоқи масъуллари таълим муассасаларида ёшлар билан учрашди

Ёшлар ва вояга етмаган ўртасида жиноятчилик, ҳуқубузарлик, ноқонуний меҳнат миграциясининг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини тушунтириш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Қарши педогогика коллежида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов билан  400 нафарга яқин коллеж ўқувчиларининг  мулоқоти ташкил этилди.

9 декабря 2017 г.

Қашқадарёлик ёш оилаларга байрам туҳфаси

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Қарши шаҳрида 64 нафар ёш оилага мўлжалланган "Ёшлар” уйлари тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

25 ноября 2017 г.

ISLOM KARIMOV O’ZBEK XALQINING BUYUK YO‘LBOSHCHI

Dunyoga kelgan har bir inson o’z tole bilan tug’ilib,
bu uning taqdirida aks etadi.
Ammo o’z taqdiri – xalq taqdirida
iz qoldirgan insonlar sanoqlidir.
SUQROT.

Қашқадарё: Ёшлар иттифоқи ўқувчи-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов Қарши шаҳрида жойлашган касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган ўқувчи-ёшларнинг яшаш шароитлари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун яратилган имкониятлар ҳамда дарс жараёнларининг бориши  билан танишди.

24 ноября 2017 г.

Қашқадарё: Ҳар бир ёшнинг тақдири – Ватан тақдири билан чамбарчасдир!

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов ҳисобдан чиқарилган вояга етмаганларнинг хонадонида бўлиб, улар билан якка тартибда мулоқот ўтказди.

23 ноября 2017 г.

Багдан онаси бағрига қайтишни хохлайди

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Қарши шаҳридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов, Иттифоқнинг вилоят Кенгаши Ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўлими мудири Маҳлиё Шукуровалар ушбу марказда тарбияланаётган вояга етмаганлар билан якка тартибда суҳбатлар олиб боришди.

22 ноября 2017 г.

Нафосат-2017: Рақобат ва тарғибот чорлови

Қарши давлат университетида илк бор “Нафосат-2017” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Ушбу танлов хотин-қизларимизнинг  кийиниш услуби, улар ўртасида миллий ва  замонавий руҳдаги, менталитетимизга москийимлар андазасини тарғиб қилиши билан аҳамиятлидир.

21 ноября 2017 г.

Қашқадарё: Ёшлар етакчиси 30 ёшгача бўлган маҳкумлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тасарруфидаги УЯ-64/49-сонли муассасада хўжалик ишларини бажариш учун қолдирилган 30 ёшгача бўлган маҳкумлар билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси очиқ мулоқот ўтказди.

20 ноября 2017 г.

Қашқадарёда зиёрат туризми ривожланмоқда

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан  ёшлар орасида ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Аждодлар мероси - ёшлар нигоҳида!” лойиҳаси ташкил этилмоқда.

Конституция – обод ва фаравон ҳаётимизнинг ҳуқуқий кафолати

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-мамлакат тараққиёти ва жамият фаравонлигининг ҳуқуқий кафолати” шиори остида ўтказилаётган тарғибот ойлиги доирасида 3-сонли ҳарбий шаҳарчада ҳарбий хизматчилар иштирокида “Конституция – обод ва фаравон ҳаётимизнинг ҳуқуқий кафолати” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

15 ноября 2017 г.

Қўрқув фитнаси

Бугун “терроризм” термини билан боғлиқ ҳодисалар бутун дунёни ўзига қаратиб қўйди. Аслида, террор маълум бир мафкуравий, диний ва миллий мақсадларга эришиш учун бир восита бўлиб, зўравонлик орқали жамиятда қўрқув уйғотишдир. Тарихдан маълумки, бу усул душманни руҳини синдиришни энг қулай ва арзон йўли бўлган. Қатағон ва бошқа қўрқув воситалари ёрдамида қарам жамиятдаги руҳий қаршиликлар бостирилиб турилган. Кичик гуруҳлар, уюшган жиноий тўдалардан тортиб, ўнг-сўл партиялар-у, йирик давлатларгача бу усулдан фойдаланган. Терроризм оммавий равишда қўлланилган, зарар кўрадиган аҳоли сараланмаган. Мақсад ягона – маълум бир мафкура, дин, сиёсий гуруҳ ё шахсни сиёсий таъсирини орттириш бўлган.

30 октября 2017 г.

Тил бор экан, миллат барҳаёт!


Қарши шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган умумий таълим мактабида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг  28 йиллигига бағишлаб “Тил – миллат кўзгуси” номли тадбир ташкил этилди. Унда ёзувчи ва шоирлар, тилшунос олимлар, ўқитувчи ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди. 

21 октября 2017 г.

ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган харакатлар стратегияси, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотлар, жамиятни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, демократиянинг ривожланиши, ҳуқуқий тартиботнинг мустаҳкамланиши, дастлаб ахолида, хусусан, ёшларда ҳуқуқий онг ва маданиятнинг ривожланганлик даражаси, ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини туғри англаши ва улардан самарали фойдаланиши, ўз мажбуриятларини виждонан бажариши ва ўз фаолиятида қонунга асосланиши билан белгиланади. Бунда республикамизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ижобий натижаларга эришиш мухим ҳисобланади. Ушбу ўринда гап ёшлар ҳуқуқбузарликлари профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини мувофиклаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий меҳханизмларини жорий этиш хақида бормокда.

12 октября 2017 г.

ISLOM KARIMOV O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI KONSTITUTSIYASINI YARATUVCHISI VA TASHABBUSKORI

O`zbekiston davlat mustaqilligiga erishgach, yangi suveren davlat maqomini konstitutsiyaviy jihatdan mustahkamlab qo`yish muammosi yuzaga keldi. O`zbekiston Prezidenti mamlakatni o`zining rivojlanish yo`lini konstitutsiyaviy asosda belgilab olishi zarurligini bir necha bor  ta'kidlagandi. Birinchi Prezidentimiz Islom Karimov “Davlatimizning kelajagi, xalqimizning taqdiri ko`p jihatdan Konstitutsiyamiz qanday bo`lishiga bog`liq”, – degan edilar.

5 октября 2017 г.

Улкан хирмонга салмоқли ҳисса қўшаётган ғузорликлар меҳнати муносиб рағбатлантирилди

Вилоятимиз далаларида машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган пахта ҳосилини тез ва сифатли териб олишда фермер хўжаликларига елкадош бўлишни мақсад қилган “Фидоий ёшлар отряди” аъзоларининг  иштиёқи ва кўмаги сабабли улкан пахта хирмони бунёд бўлаяпти.

2018–2021 йилларда қуриладиган «Ёшлар» уйлари режаси тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-5106-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш йўли билан уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 сентябрда 753-сонли «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди.

23 сентября 2017 г.

Ёшлар иттифоқининг яна бир бошланғич ташкилоти иш бошлади

Деҳқонобод калийли ўғитлар заводида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, завод ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

29 августа 2017 г.

Қаршида “Ислом Каримов фаолияти – ёшлар нигоҳида” номли фото кўргазма очилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан бутун хаёти давомида буюк ишларни амалга ошириш ва Ватан учун жонини фидо этиш билан бирга, ўзининг кучли иродаси ва матонатини намоён эта олган инсон Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг матонати ва мардлигини келажак авлодга етказиш мақсадида вилоят “Ёшлар” марказида “Ислом Каримов фаолияти – ёшлар нигоҳида” номли фото кўргазмаси ташкил этилди.

28 августа 2017 г.

Муҳаммаднинг орзулари амалга ошди. У тенгдошлари билан Бухорода.


14-15 август кунлари Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида “Ўзбекистон Республикасида ички туризмни ривожлантириш истиқболлари ва унда ёшларнинг ўрни” мавзусидаги Форум ташкил этилган эди.

“YOSHLAR-TUR” веломарафонининг Миришкор туман босқичи

Миришкор туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ИИБ, туман “Нуроний” жамғармаси, туман Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туман Маданият бўлими, ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларнинг ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш, спортнинг велоспорт турини оммавийлаштириш мақсадида “YOSHLAR-TUR” веломарафонининг туман босқичи ташкил этилди.

22 августа 2017 г.

Халқаро пресс-клуб Қашқадарёда

Нефть ва газ саноати учун муҳим аҳамиятга эга бўлган GTL лойиҳаси ишга тушадиган бўлса, дизель ва авиакеросин билан бирга, нафта, полиэтилен, полипропилен каби экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти ошади. Ушбу заводда 900 га яқин иш ўрни яратилиши билан бир қаторда, қайта ишлаш, ташиш ва етказиб бериш каби турдош соҳаларда ундан 10 баробар кўпроқ, яъни жами 10 мингга яқин янги иш ўринлари очилади. Янги заводда ишлаб чиқариладиган ёқилғи энг замонавий Евро-5 стандартидан ҳам юқори сифатга эга бўлиши таъминланади.

Қашқадарё вилоятида янги ўқув йилига тайёргарликлар қандай?

 
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16 август куни таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича ўтказилган мажлисда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан танишиб, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро интеграция, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш, янги очилган олий таълим муассасалари, филиаллар фаолиятини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

21 августа 2017 г.

Ижтимоий ҳимояга мухтож, имконияти чекланган ёшлар ва болалар билан очиқ мулоқот

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга мухтож, имконияти чекланган ёшлар ва болалар муаммолари ҳамда таклиф-истакларини ўрганиш мақсадида Қарши шаҳри, Муборак ва Чироқчи туманларида очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

17 августа 2017 г.

Шаҳрисабзда ички туризм муаммолари очиқ муҳокама қилинди

Президентимизнинг шу йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси барча соҳани қамраб олгани билан аҳамиятлидир.

10 августа 2017 г.

АБДУЛЛА ОРИПОВ НОМИДАГИ МАКТАБГА ЎҚУВЧИЛАР САРАЛАНМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 майда қабул қилинган  “Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан вилоятимиз маркази Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги мактаб-интернат ташкил этилганди. Мазкур мактаб-интернатнинг 5-синфига иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида психологик-педагогик диагностика тести ўтказилди.

7 августа 2017 г.

1 тонна олма учун 30 миллионга кафил бўлиш мумкин(ми?)

Бошқаларга  очиқ юз билан қараш ҳам меҳрнинг бир кўриниши. Бирор кишига ёрдам бера олмаган тақдиримизда ҳам ҳушмуомала бўлсак, шу ҳам меҳр. Агар ёрдам бериб юборсак, нур устига аъло нурдир.

Қашқадарё ёшларининг талаб ва истаклари қондирилди


Вилоятнинг Шаҳрисабз, Миришкор ва Қарши туманларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ёш фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.