25 декабря 2017 г.

Қашқадарёда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калитлари топширилди

24 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида 308 нафар вилоят ИИБ ИИО таянч пунктлари профилактика инспекторларининг қасамёд қабул қилиш, уларга хизмат уйлари калитларини ва шахсий автомашиналарини тантанали топшириш маросими ўтказилди. 

Тантанали ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ва бошқа вилоят раҳбарлари қатнашишди.
Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи, подполковник Д.Т.Турсунбоев Ички ишлар вазирига ахборот берди. Шундан кейин 308 нафар профилактика инспектори қасамёд қабул қилиб, хизмат уйлари ва “Матиз” автомашиналарининг калитларини қабул қилиб олишди. 
Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевлар нутқ сўзлашиб, профилактика инспекторларини табриклашди.

Тантанали маросимдан сўнг ўйингоҳда меҳмонлар ва профилактика инспекторларининг ота-оналари учун вилоят санъаткорлари томонидан байрамона куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий