22 декабря 2017 г.

Қашқадарёда ёш фермерлар учун ўқув-семинар ташкил этилди

Қарши агробизнес касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида "Фермер-фермерга" тамойили асосида биринчи бор ёш фермерлар учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинарнинг асосий мақсади битирувчи босқич талабалари ва ёш фермерлар ўртасида боғлиқликни шакллантириш, ўқув амалиётини талабаларнинг ўзлари қизиққан йўналишдаги фермер хўжаликларида ўташ ва битирув малакавий ишини шу асосда ёзишларига қаратилган.
- Ўз олдимизга фермерлик фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш, ёшлар айниқса, уюшмаган ёшларни фермерлик ҳаракатига кенг жалб этиш, ёш фермерларни кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантиришда кўмаклашиш, шунингдек, ёш фермерлар фаолиятида дуч келинаётган муаммолар ва масалаларни биргаликда ҳал этиш, хорижий илғор тажрибаларни ўрганиб ёш фермерлар фаолиятига жорий қилишда амалий ёрдамлар кўрсатишни мақсад қилганмиз, - дейди  Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши вилоят бўлими раиси Латиф Расулов.
Ўқув-семинар доирасида ёш фермерларнинг ташаббуслари билан қишлоқ хўжалик махсулотлари ярмаркаси ва кўп тармоқли фермер хўжаликларига ёш фермерларнинг саёҳати ҳам ташкил этилди.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий