Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси вилоятдаги уюшмаган ёшларни ҳам жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш мақсадида ўқув марказларида
олий ўқув юртига ўқишга кириш учун тайёргарлик кўраётган ёшлар ўртасида фан олимпиадалари
бошланди.
Илк
фан олимпиадаси математика фанидан марҳум математик Ўлуғбек Сағдиев хотирасига
бағишлаб ўтказилди. Унда вилоятидаги ўқув марказларида тайёргарлик кўраётган 30
ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар иштирок
этди.
-
Иш ёки ўқиш билан машғул бўлмаган ёшлар билан ишлаш борасида амалий ҳаракатлар
сезилмаётган эди, - дейди Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Ш.Сатторов.
– Эндиликда уларнинг эҳтиёж ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда, турли хил
лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз.
Мазкур
фан олимпиадасининг саралаш босқичларида 400 нафарга яқин уюшмаган ёшлар
иштирок этган бўлса, якуний босқичга 37 нафар ёш математиклар етиб келди.
-
Бугун мен ва оила аъзоларим учун ажойиб кун бўлди, - дейди Тошпўлатов
Абдулазиз. – Бугунги фан олимпиадасида 1-ўринни қўлга киритиб, диплом ва
замонавий ноутбук билан тақдирландим. Келажакда олий ўқув юртига ўқишга кириб,
ўз соҳамни етук мутахассиси бўлмоқчиман.
Тест
синови ва савол-жавоблар тарзида ўтказилган танлов натижаларига кўра, 3-ўринни Шуҳратов
Худойберди, 2-ўринни Сайдуллаева Маржона, 1-ўринни Тошпўлатов Абдулазиз қўлга
киритди.
Аҳрор
Содиқов.
Комментариев нет:
Отправить комментарий