22 декабря 2017 г.

Ғузорда уюшмаган ёшлар учун “Зиёрат-тур” лойиҳаси ташкил этилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан  ёшлар орасида ички туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган “Аждодлар мероси - ёшлар нигоҳида!” лойиҳасининг бу галги манзили Ғузор туманидаги “Мири Жанда ота” мажмуаси бўлди.

Унда тумандаги уюшмаган ёшлар, таълим муассасалари ўқувчилари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
- Қашқадарё азалдан сайёҳларни ўзига жалб этувчи воҳалар қаторида бўлиб келган, - дейди Ёшлар иттифоқи Ғузор туман Кенгаши раиси Ф.Базаров. – Шу йил “Ўзбекистон Республикасида ички туризмни ривожлантириш истиқболлари ва унда ёшларнинг ўрни” мавзусидаги республика Форумининг Қашқадарёда ўтказилгани ҳам бежизга эмас.
Ёшлар мазкур зиёратгоҳни сайр этиб, унинг пайдо бўлиш тарихи билан яқиндан танишдилар, зиёратгоҳ билан боғлиқ ривоятлар тинглаб маданий озуқа олдилар.
Ушбу мажмуа Юртбошимиз таъбири билан айтганда, "Бутун умрини имон ва эътиқод, ватанпарварлик ва инсонпарварлик, поклик ва ҳалоллик, илм ва маърифат, адолат ва диёнат йўлида фидо этган зотларнинг мўътабар хоклари макон топган замингина муқаддасдир. Агар шундай инсонлар бўлмаса,  улар даҳосининг нафаси сезилиб турмаса, ҳар қандай замин оддий тупроқ бўлиб қолаверади".

Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий