16 декабря 2017 г.

Халқни дарди билан яшаш бахт экан

Давлатимиз раҳбари бугун куйиб-ёниб барчамизни халқ қалбига қулоқ солишга, одамларнинг дард-ташвишларини астойдил тинглашга, муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам беришга даъват этаётгани, бу борада айрим катта-кичик амалдорларнинг онгида тошдай қотиб қолган эскича қарашларни таг-томири билан қўпориб ташлаш ва қучоқ очиб халқ ичига бориш, уларнинг армонларини ушалтириш, орзуларини рўёбга чиқаришдек улуғ мақсадларга қаратилган. 

Ана шундай эзгу мақсадларни ўз олдига мақсад қилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисасбз туман Кенгаши масъуллари уйма-уй юриб, халқимизнинг дарди, ташвиши ва муаммолари билан ўртоқлашмоқда.
Бу эса, ўз самарасини бераяпти. Масалан, “Абзият” МФЙ Хўжабоғ қишлоғида яшовчи Имомов Зоит муаммоси урганилиб, хисобдан чиқаришга эришилган бўлса, тумандаги “Авазмалик” МФЙда яшовчи ёш оила Турсунов Собир ва Камолова Шаҳноза яраштирилиб, ҳар иккаласи ҳам “OqSaroyTextile” МЧЖга ишга қабул қилинди.
- Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раисининг жорий йил “Қашқадарё вилоятида нотинч оилалар ва уларнинг фарзандлари билан якка тартибда ишлаш, улар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш ва бандлигини таъминлаш тўғрисида”ги чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ҳам чора-тадбирлар режаси белгилаб олганмиз, - дейди Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси А.Янгиев. – Мақсадимиз - демократик, инсонпарвар давлат қуриш, эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш, аҳоли айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш, Ватанимиз иқтисодий қудратини юксалтириш, пировардида, халқимизни ҳаётдан рози қилиш, уларнинг янада фаровон яшаши учун барча шарт-шароитни яратишдан иборатдир.
Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин ва уларнинг барчаси бизга бир ҳақиқатни англатади: Халқ билан фаол, очиқ ва ошкора мулоқот олиб бориш, халқни дарди билан яшаш – БАХТ!
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий