Деҳқонободлик Сурхонбек Норпўлатов ёшлик қилибми ёки қизиққонлиги
сабабми синфдоши билан жанжаллашиб қолиб, натижада профилактик ҳисобга тушиб
қолади.
- Шундан сўнг, оиламизда хотиржамлик йўқолди, - дейди Сурхонбек. – Бу ишларни жабрини кўпроқ ота-онам тортди. Фарзандининг
ёшликда қилган хатоси сабаб уларнинг руҳияти тушиб, “Эртага фарзандимни тақдири
қандай бўларкин?”, деган ўй-ҳаёллар тарк этмаслигини ич-ичимдан сезиб турардим.
Ана шундай кунларнинг бири уйимизга Ёшлар
иттифоқи етакчиси ва маҳалла посбони келиб туман ҳокимлиги мажлислар залига
йиғилишга боришимни айтди. Йиғилишда Ёшлар иттифоқининг вилоят ва туман Кенгаши
масъуллари Иттифоқнинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапириб ўтишди. Кейинчалик
бизларни Ниҳол оромгоҳига бориб спорт ва касб-ҳунарга йўналтириш бўйича спорт-соғломлаштириш
оромгоҳига боришимиз кераклигини айтишди.
Оромгоҳда спортнинг “Шахмат”, “Шашка”,
“Стол тенниси”, “Футбол”, “Волейбол” турлари бўйича ҳамда “Шунқорлар” ҳарбий спорт мусобақалари
ўтказилди. Малакали мутаҳассислар (психолог, ҳуқуқшунос, тиббиёт ва тадбиркорлик
йўналишида) томонидан ҳар бир вояга етмаган ёшлар билан якка тартибда суҳбатлар
ўтказилиб, уларнинг маънавий кайфияти, муаммолари ва таклифлари ўрганиб чиқилди.
Шунингдек, оромгоҳда “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида маданий-маърифий
учрашувлар ўтказилди. Миллий урф-одатлар ва қадриятлар асосида “Ватан келажаги
– сенинг қўлингда”, “Жаннатмакон диёрим”
мавзусида расмлар, “Мустақиллик менинг нигоҳимда” иншолар танловлари
ташкил этилди. Оромгоҳнинг биринчи кунидан то охирги кунгача барча лойиҳаларда фаол
бўлдим ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши тавсияси асосида муддатидан
олдин ҳисобдан чиқарилдим. Бу нафақат мен учун, балки, оила аъзоларим, ота-онам
учун ҳам катта хушхабар эди.
Оромгоҳдан қайтгач, Ёшлар иттифоқининг
туман Кенгашининг фаол аъзоси бўлишга ҳаракат қилдим. Бу орада касб-ҳунар
коллежига ҳам ўқишга қабул қилинган эдим. Ўз устимда тинмай ишлашим, яхши ўқиб,
ўрганишим натижасида Иттифоқнинг туман Кенгаши етакчиси бўлдим.
Бугун мана шундай ютуқларга эришар
эканман, биз ёшларга давлатимиз томонидан яратиб берилаётган кенг
имкониятлардан оқилона фойдаланиб, юртимиз келажаги янада борлоқ бўлишига
хизмат қилишимиз кераклқигини англаб етдим. Тенгдошларимга менинг тақдирим
сабоқ бўлиб, арзимаган жанжал ва тортишувларга аралашмасдан тўғри йўлдан
адашмасликларини сўраб қоламан.
Аҳрор Содиқов ёзиб олди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий