Аввал хабар берганимиздек, Ёшлар иттифоқи Қашқадарё
вилоят Кенгаши раиси касб-ҳунар коллежларидаги ўқувчи-ёшлар тўрар жойларида
яратилган шароитларни ўрганишни алоҳида режа асосида бошлаган эди.
Шу мақсадда, жорий йилнинг 14 декабрь куни кечки
вақтда Қарши саноат касб-ҳунар коллежи ётоқхонасидаги шароитлар ўрганилди.
Шароитлар айтарли даражада эмас. Ошхона, ювиниш хоналари ва иситиш тизими аҳволи
ўз ҳолига ташлаб қўйилган.
Масалага аниқлик киритиш мақсадида коллеж директорига
юзланганимизда, “Биламиз, хабаримиз бор,
оз қолди, ўйлаб тургандим”, деган важлардан нари кетмади. Натижада,
ўқувчилар билан якка тартибда суҳбатга киришдик:
- Ҳар доим шу аҳволми?
- Ўрганиб қолганмиз, асосий мақсадимиз ўқиш. Уйдан
қалин кийимлар олиб келганмиз.
- Шароит оғир аҳволда экан, Ёшлар иттифоқининг
коллеждаги етакчисига мурожаат қилмадингизларми?
- Ростини айтсам етакчини танимаймиз ҳам. Масъулиятли
ва ёшлар тақдирини ўйлайдиган етакчи бўлса ётоқхонамизга келиб хабар олардида.
- ...
Менимча, бошқа савол бериш шарт эмас, деб ўйладим.
Чунки, “мот” бўлиб бўлгандим. Дарс вақтида ўқувчилар билан суҳбатлашмаган,
уларни муаммолари билан қизиқмаган етакчи кечқурун ётоқхонага келармиди.
Яхшиси, холатни ўзингиз кўриб гувоҳи бўлинг.
P.S.: Коллеж директори ва Ёшлар етакчисини кўзи очилиб,
яқин кунларда бу муаммолар бартараф этилишига ишонган ҳолда бу мавзуга яна
қайтамиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий