11 декабря 2017 г.

Ёшлар иттифоқи масъуллари таълим муассасаларида ёшлар билан учрашди

Ёшлар ва вояга етмаган ўртасида жиноятчилик, ҳуқубузарлик, ноқонуний меҳнат миграциясининг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини тушунтириш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Қарши педогогика коллежида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов билан  400 нафарга яқин коллеж ўқувчиларининг  мулоқоти ташкил этилди.

Вилоят ёшларининг етакчиси мулоқот давомида Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Айниқса, айрим ёшларимизга ҳаётда дуч келаётган турли ижтимоий муаммоларни енгиб ўтишда ҳаётга енгил-елпи қараш, қатиятлилик ва сабр-бардош етишмаслиги оқибатида тушкинликка тушиб қолмоқда. Ҳатто, ўз жонига қасд қилиш даражасига етиб боришмоқда. Бу ўринда нафақат жамоатчилик, маҳалла куй ота-оналар ҳам фарзанд тарбиясида ўта масъулиятлироқ бўлиши керак назаримда.
Эндиликда Иттифоқ томонидан ёшларни қийнаётган муаммоларнинг ечими, уларни таклиф ва истаклари билан ўртоқлашиш, жамиятдаги ўз ўрни ҳамда мавқеини оширишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этишга қаратилаг манзилли очиқ мулоқотлар ўтказиш тизими жорий этилгани ижобий натижалар бермоқда.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий