Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик
палатаси аъзоларига мурожаатномасини бор вужудимиз билан тингладик. Унда баён
этилган ҳар бир масала юзасидан билдирилган аниқ далил ва исботлар, йўл
қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш чора-тадбирлари барчанинг айни
кўнглидаги гап бўлди.
Барча Ўзбекистон ёшлари қаторида менинг ҳам ҳаётимда поёнига етиб
бораётган 2017 йил ўзгача маъно-мазмун касб этди.
Мен ҳам ўз фаолиятим давомида Қашқадарё вилояти ёшларининг
ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга, Ёшлар
иттифоқи томонидан ташкил этиладиган лойиҳаларни Оммавий ахборот воситалари
орқали ёритилишига муносиб ҳиссамни қўшиб келмоқдаман.
Ушбу камтарона меҳнатларим эътиборга олиниб, замонавий талаблар асосида
қурилган “Ёшлар” уйида оилам билан истиқомат қилиш бахтига муяссар бўлдим.
Юртим, шаҳрим ва оилам тинч.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Давлат маслаҳатчиси – Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси
Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегация билан Остона шаҳрида “EXPO-2017” халқаро
кўргазмаси доирасида ўтказиладиган “Ўзбекистон
миллий куни”да иштирок этиш бахтига муяссар бўлдим.
Мухтасар қилиб айтганда, юртимизда ёшлар
учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, кўрсатилаётган
эътибор ва ғамхўрлик, буларнинг барчаси озод юртимизнинг навқирон авлодларини
тарбиялаш, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама муҳофаза қилиш, билимли, соғлом
ва баркамол вояга етишларини таъминлашга қаратилган эзгу ишлардир.
Содиқов Аҳрор Камолович, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Қашқадарё вилоят Кенгаши Жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири.
Комментариев нет:
Отправить комментарий