Халқимизнинг азалий
орзу-интилиши буюк Истиқлолга эришишида собит қадам,ўз хаётий позитциясига эга
матонатли давлат арбоби Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом
Абдуғаневич Каримовдир.
Ҳар кандай оғир вазиятда оқилона қарор қабул қилиб унга осонгина ечим
топа олган мухтарам юртбошимизМустақилликка эришиш йўлида ҳали кўп қовун пишиғи
борлигини билар эдилар ва ўша оғир сиёсий вазиятда,яни 1991 йил 19-21 август
кунларидаги давлат тўнтариши ҳалқимизни бирдамликка, ҳамжихатликка
чорлаб,бундай дахшатли хунрезликларга
Ўбекистон ва унинг рахбарияти ўз муносабатини қатъий маълум қилди. Бизнинг ўз мақсадимиз ва йўлимиз бор. Бу
йўл – халқимизнинг манфаатига мос йўлдир ва биз унга, нима бўлмасин қатъий амал
қиламиз. Бугун халқимизга шу нарса аниқки, ўз олдимизга мақсад ва вазифаларга
эришишнингягона йўли бор. У ҳам бўлса –республиканинг мустақиллигига эришишдир.
Мана шундай қатъий ишонч, халқимизнинг қўллаб қувватлаши, тинимсиз олиб
борилган одилона ҳаракатларюртдошларимизга бу буюк неъматни қайтарди ва
Ўзбекистон Республикаси қонуни билан мустаҳкамлаб қўйилди. Ушбу кундан бошлаб
бугунгача давлат мустакиллигини мустаҳкамлаш мақсадида, шунингдек халқимиз
фаровонлиги, ёшларимизнинг етук кадр бўлиб етишишида жуда кўп ислохотлар амалга
оширилди.
Жумладан, Истиқлолнинг илк кунлариданоқ яъни 1991 йил 19 сентябридаги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Адабиёт
илмгохига Алишер Навоий номи берилиши сўзимизга яққол мисол бўла олади. Шу
билан бирга ёшлар тарбияси, уларни баркамол, соғлом, илмли бўлишига алоҳида
эътибор берилди ва ёшлар тарбияси давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Дарвоқе, ҳар бир давлатнинг
мустқаиллигини билдирувчи давлат рамзлари муҳим аҳамият касб этади.
Давлатнинг паспорти
ҳисобланувчи Кониститутсиядир. Бизнинг қомусимизни яратишда Ислом Каримовнинг
хизматлари беқиёс.
Бир кечада оддий бўёқ
ёрдамида чизилган байроғэскизи эса халқимиз маданиятини ифода этиб, бугун юксак
чўққиларда ҳилпираб турибди.
Юқорида келтирилганидек ўзбек
халқининг ўз танлаган йўли бор ва биз бу йўлдан қайтмаймиз. Мана ўша танланган
буюк йўл “ЎЗБЕК МОДЕЛИ” 5 та тамойилдан иборат бу стратегия ўзбек халқини жаҳон
ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини топишига олиб келганлиги бугун ҳеч кимга
сир эмас албатта.
Бобомиз амалга оширган
ишлардан яна бири бу чет давлатлар билан дўстона ҳамкорликдир. Шу орқали миллий
маҳсулотларимиз дунё бозорларида ўз ўрнига эга бўлмоқда.
Умр йўли барчамизга ўгит
бўлувчи, ғайрат, шижоат, адолат, мардлик тимсоли “Ўзбекистон Қаҳрамони”,
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаневич Каримов ҳаётининг
сўнгги сонияларигача элим, юртим деб яшадилар.
Бундай буюк сиймолар қалбимизда
мангу барҳаёт.
Шодиёр Эргашов.

Комментариев нет:
Отправить комментарий