5 января 2018 г.

Қашқадарёда ёшлар мурожаатлари ижроси қай аҳволда?

Ушбу саволга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши Фуқаро мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири Нодир Жўмаев жавоб берди.

Ўтган 2017 йил давомида вилоят Кенгашига 177 та ёш мурожаат қилган. Мурожаатлар қонунга мувофиқ белгиланган муддатларда, сифатли ва холисона кўриб чиқилди. Шундан, 102 та мурожаат Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашидан 9 та, 12 та вилоят ҳокимлигидан, вилоят Халқ қабулхонасидан 3 та ҳамда вилоят Кенгаши раиси номига 51 та мурожаатлар келиб тушган.
46 тасида ёшлар иш сўраб мурожаат қилган ва уларнинг аксарияти   мактаб ва касб-ҳунар коллежларида ёшлар етакчилиги лавозимида ишлаш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ишга жойлашиш масаласи кўзда тутилган бўлиб, барчаси ижобий ҳал этилган.
Шунингдек, 74 та мурожаатлар уй-жой масаласида қабул қилинган бўлиб, 58 та мурожаат ижобий ҳал этилган. Қолган 16 та мурожаат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Қолган 39 та мурожаатлар таълим йўналишига оид мурожаатлар бўлиб, 11 та мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва Юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси талаби асосида тегишлилиги бўйича тегишли органларга юборилган, шундан, 28 та мурожаатлар ижобий, жойида ўрганилиб ҳал этилган. 
Қашқадарё вилоятида истиқомат қилаётган 30 ёшгача бўлган ёшлардан иттифоқ фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадида 18 та истиқболли таклифлар келиб тушган ва уларни 2018 йил иш режамизга киритиш учун Марказий Кенгашга тақдим этилган.
Мухтасар айтганда, одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини энгил қилиш – аҳолининг давлат ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ана шундай эзгу мақсадни дилдан ҳис этган ҳолда, фуқароларимиздан келаётган мурожаатларни қонуний ва ўз вақтида ижросини таъминлаш тизимини жорий этганмиз.
Аҳрор Содиқов ёзиб олди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий