24 января 2018 г.

ИСЛОМ КАРИМОВ – ИСТИҚЛОЛ МЕЪМОРИ

Қарши шаҳрида жойлашган “Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Ислом Каримов – истиқлол меъмори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Таъкидланганидек, Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “ўзбек модели” номи билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган сиёсатчи сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди.
- Ислом Каримов мамлакатимизда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси эди, - дейди “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Январ Иноятов. – Шу билан бирга, демократик талаблар ва халқаро мезонларга тўла жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий муаллифи ва уни ҳаётга татбиқ этишнинг ташкилотчиси саналади. Биргина Ислом Абдуғаниевичнинг 1986-1989 йилларда вилоятга раҳбар бўлиб ишлаган пайтини олсак, шу даврда воҳада қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, қурилиш соҳаларида беқиёс натижаларга эришилди.
Албатта, қаҳрамонлар унутилмайди, жасорат – мангу. Бу – тадбир иштирокчилари якдил маъқуллаган фикр. Буни акс эттирадиган, Ислом Каримов сиёсий фаолияти кенг ёритилган фотосуратлар кўргазмаси ва ҳужжатли фильм намойиши барчада катта таассурот қолдирди.
Бахши, шоирлар, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашида ташкил этилган “Истеъдод чорлови” мактаби аъзоларининг Биринчи Президентимиз хотирасига бағишланган бадиий чиқишлари тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.

Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий