Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида Ўзбекистон
Республикаси Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом
Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йилигига бағишлаб “Ислом Каримов - ўзбек давлатининг асосчиси” мавзусида
маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон
давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб,
уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “ўзбек модели” номи
билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта
обрў-эътибор қозонган сиёсатчи сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из
қолдирди.
- Ислом Каримов мамлакатимизда амалга оширилган улкан
ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси эди, - дейди “Нуроний”
жамғармаси вилоят бўлими раиси Январ Иноятов. – Шу билан бирга, демократик
талаблар ва халқаро мезонларга тўла жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг асосий муаллифи ва уни ҳаётга татбиқ этишнинг ташкилотчиси
саналади. Биргина Ислом Абдуғаниевичнинг 1986-1989 йилларда вилоятга раҳбар
бўлиб ишлаган пайтини олсак, шу даврда воҳада қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни
сақлаш, қурилиш соҳаларида беқиёс натижаларга эришилди.
Тадбир сўнгида Ислом Каримов сиёсий фаолияти кенг
ёритилган фотосуратлар кўргазмаси ва ҳужжатли фильм намойиши барчада катта
таассурот қолдирди.
Албатта, қаҳрамонлар унутилмайди, жасорат – мангу. Бу
– тадбир иштирокчилари якдил маъқуллаган фикр. Мамлакатимиз
мустақиллиги асосчиси бўлган инсон – юракларимизда мангу яшайди!
Ситора ЖЎРАБОЕВА, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё
вилоят Кенгаши фаоли.
Комментариев нет:
Отправить комментарий